Марказий кўргазмалар залида очилаётган Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нурнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган «Онаизор» деб номланган шахсий кўргазмасини муаллиф ўз онасига бағишлади. Юбилей экспозициясидаги асарлар – рассомнинг маълум давр ижодий изланишларини акс эттиради.
«Рассомнинг санъатга кириши жуда тез содир бўлган. 1984 йилда Тошкент Давлат санъат институтининг рассомлик факультетини тугаллагандан сўнг – 80-йиллар Ўзбекистон рассомлари авлоди орасида етакчи ўринни эгаллайди. Сўнгги ўн йилликлар давомида бир қанча йирик кўргазмалар, шунингдек, чет элларда ҳам шахсий кўргазмалари бўлиб ўтди. Пластик ечимниг ўзига хослиги, ностандарт образлилик тили Акмал Нурни унга яқин тоналликдаги рассомлар гурухидан ажратиб туради. 1997 йилда А. Нур Ўзбекистон бадиий Академиясининг – энг ёш ҳақиқий аъзоси бўлади.
Ўзлигини ёрқин намоён эта олган беқиёс рассом, ижодий жараёнлар динамикасида маълум даражада темпераментли, ҳар қандай қолипдан, бошқача айтганда, ўз ижодида эпатажликка хос акциялардан йироқ, руҳияти жиҳатидан сокинлик ва фикрий ҳислат соҳиби. У шовқин-сурондан йироқ, академик тизим апологети ҳам эмас, ёки бўлмаса модернистик тизим, ва яна авангард ёки альтернатив ижоддан ҳам йироқ, ваҳоланки унинг асарларида санаб ўтилган йўналишлар элементларини маълум бир маънода англаш мумкин.
А. Нур асарларидаги стилистик ечимлар турлилиги унинг бадиий дунёқараши яхлитлигини инкор этмайди, балки, изланишлари динамиклиги ҳақидаги ғояларни ва ижодкорнинг фалсафий дунёқараши ҳамда пластик ифодалилигини тасдиқлайди».
Акбар Хакимов,
Ўзбекистон бадиий Академияси академиги, ЎзФА академиги, санъатшунослик доктори.
«Акмал Нур турлича бўла олади, шу билан бирга ўз ўзидай қолади. А.Нур рангтасвири – бадиий-образли чексиз ахборот манбаи, қимматли ва символик. Бу информацион оқимларни тасвирлашда рассомнинг тенг меъёрда онгли ва онг ости бадиий тафаккури ёрдам беради. А.Нур ижодига мурожаат этган кўпгина санъатшунослар унинг рангтасвири бадиий-образли мазмунига эътибор қаратадилар. Баъзида сўз рассом асарларининг тасвирий мағзи – формал хусусиятлари ҳақида боради. Акмал Нур асарларининг барча қаҳрамонларини мангу замондошлар деб айтиш мумкин. Рассом картиналари азалий қадриятлар маъносида – географияси ва тарихидан қатъи-назар унинг персонажлари аниқ умумий, ўзгармас менталь фазода, қадимий рамзлар билан доимий мулоқотда бўлади. Акмал Нур рангтасвирини абадий қадриятлар: Муҳаббат, Оила, Ҳақиқат, Англаш, Уйғунлик ёритади».
Эртегин Саламзаде,
Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси муҳбир-аъзоси, санъатшунослик доктори, профессор.
Акмал Нур
Рангтасвирчи. Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги. Наманганда туғилган. 1984 йилда республика рассомлик билим юртини тугатган. 1984 йилда Тошкент Давлат Санъат институтининг дастгоҳли рангтасвир бўлимини тамомлаган. 1985-1989 йилларда СССР Бадиий Академиясининг Тошкентдаги ижодий устахонасида Р.А.Аҳмедов раҳбарлигида таҳсил олган.
Рассом ижодида Шарқ санъатининг маънавий гўзаллиги, комилликка интилиш каби бетакрор анъаналар бевосита ўз ифодасини топган. Акмал Нур ишларида фалсафий мазмун ва шоирона лирик оҳанг етакчилик қилади. У ноёб бадиий услубга эга бўлиб, Fарб ва Шарқ, бугунги кун ва ўтмиш анъаналари уйғунлашган.
Рассом асарлари Ўзбекистон, Марокко, Хитой музейларида, Франция, АҚШ, Ҳиндистон, Марокко, Исроил ва бошқа шахсий тўпламларда сақланади.