Бадиий кўргазмалар дирекциясига туҳфа этилган янги киритилган асарларкўргазмаси
Марказий кўргазмалар залида Халқаро Музейлар куниарафасида, охирги ўн йилликда Бадиий кўргазмалар дирекциясига совға тариқасида тақдим этилган асарлардан ташкил топган ноодатий бадиий кўргазма очилмоқда. Совға – муаллифларнинг ўзлари – рассомлар, уларнинг оила аъзолари ва ҳозирги вақтда кам бўлган ҳомийлар томонидан тақдим этилган.Музей ташкилотлари учун осон бўлмаган ҳозирги бир даврда, уларнинг қўшган ҳиссалари музей тўпламлари учун бебаҳо ва аҳамиятлидир. Раҳбарларнинг республика музейларига қанчалик тарзда эътибор беришларига қарамай, кўплаб музей муаммолари ҳали ҳануз ҳал этилмаган ҳолда қолмоқда, жумладан, музей тўпламларини тўлдириш борасида ҳам етарлик камчиликлар бор.
Бадиий кўргазмалар дирекциясифондиташкил топганига ярим асрдан ошди ва бугунги кунда Ўзбекистон замонавий санъати коллекциясига эга бўлган, мамлакатдаги аҳамиятли тўпламлардан бири ҳисобланади.Булар, рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, театр ва кино рассомлари асарлари,плакат ва декоратив амалий санъатнинг барча турлари – 15 000 дан ортиқ нафарининг асосий қисми давлат бюжети маблағлари ҳисобидан олинган.Ярим асрлик тарихида музей фондига камдан кам ҳолларда содир бўладигани – туҳфасифатида тақдим этилишидир.Энг муҳимларидан бири – Ўзбекистон халқ рассоми Надежда Кашина ижодий меросини, рассомнинг умр йўлдоши Г.В.Герасимов совға сифатида Дирекцияга 60 дан ортиқ асарларини тақдим этганидир. Коллекционер – ҳомийлар томонидан Самиғ Абдуллаевнинг рангтасвир этюдлари, Самарқандлик рассом С.Редкин ва бошқаларнинг асарлари тақдим этилди.Шундай бўлсада, музей фондимизнинг кўплаб коллекцияларини, охирги ўн йилликларда яратилган асарларбилан тўлдириб бориш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистон санъатига ўз ҳиссасини қўшган, ҳозирги вақтда орамиздан ўтган санъат усталари вазамонавий усталарнинг – музей тўпламига туҳфа этилган ҳар бир асарлари – бу Ўзбекистон санъатининг бадиий солномасига қўшилган ҳиссаларидир.
Таниқли санъатшунос Римма Варшамовна Еремянга миннатдорчилик билдириб қоламиз, чунки бизнинг тўпламимиз Ўзбекистон Халқ рассоми Варшам Еремяннинг ижодий меросидан бўлган: Р.Тимуров портрети ва унга ишланган эскиз, ажойиб чизмалари ва кино эскизлари билан бойиди. Бундан ташқари, Римма Варшамовна Кўргазмалар Дирекцияси коллекциясига таниқли ўзбек рассомлари С.Алибеков, Ш.Бойбулатов, З.Саиджонов, А.Утегенов, Р.Чориевларнинг график асарлари, ҳамда В.Рождественскийнинг фронтга оид литография асарини совға сифатида топширган.
Ган Зоя Арнольдовнадан миннатдормизки, у ўз отаси таниқли ўзбек маҳобатли рангтасвир рассомиАрнольд Ганнинг муаллифлик асарлари билан Дирекция тўпламини янада бойитди.
Рассом Валерий Кузнецов ўзининг муаллифлик асарлари билан бирга, рангтасвирчи рассом – фронтовик Иван Соколовнинг ижодий мероси бўлган рангтасвир этюдларинисовға сифатида тақдим этди.
Андрей Крикис оиласи Кўргазмалар Дирекциясига таниқли авангард – рассомнинг бир қатор рангтасвир асарлари ва инсталляцияларини совға этиб топширдилар, шунингдек, рассом – кулол Геннадий Одинцов оиласи декоратив пластик асарлари бўлган муаллифлик коллекцияларини тақдим этдилар.
Урганчлик талантли рассом Павел Кичконинг хотира кўргазмасидан сўнг, унинг муаллифлик коллекцияси бир қанча рангтасвир асарлари билан бойиди.
Ўзбекистон Халқ рассоми, рангтасвирчи Евгений Мельниковнинг (вафотидан сўнг) асари таниқли ўзбек ҳайкалтароши Яков Шапиро портрети,Ўзбекистоннинг рассомлар портретлари коллекциясини тўлдирди.
“ZERO LINE” галереяси мутасаддиси Изабелла Собирова Кўргазмалар дирекцияси билан доимий фаол ҳамкорлик қилиб келаётган бўлиб, у дирекцияга Ўзбекистон Халқ рассоми, академик Рўзи Чориевнинг иккита акварелда ишланган асарларини тақдим этган.
Кўргазмалар Дирекцияси тўпламларидан шунингдек, ҳозирги вақтда фаол ижод қилаётган замонавий рассомлар: Юлия Алагир,Евгений Панов, Алексей Дмитриев ҳайкалтарош Нормурод Ниғматов, самарқандлик уста – кулол Илҳом Бобомуродовлар ҳам Кўргазмалар дирекция фонди учун муаллифлик коллекциялари бўлган ўзларининг бир қатор ижодий асарларини тақдим этдилар. Хусусан, кекса фарғоналик рассом Христофор Каннингноёб инъомини алоҳида қайд этган бўлардик, ижодкор ўзининг 100 дан ортиқ рангтасвир ва графикада ишлаган асарларини ҳадя қилган. Моҳиятан, бубизнинг фонд коллекцияси учун энг катта ижодий меросдир.
Шунингдек, хориж санъати коллекциялари билан ҳам бойитилган. Булар “Холст” – москвалик рассомлар гуруҳи бўлган – Виолетта Голдина, Ирина Ковалевская, Елена Павлова ва Марианна Чайкиналарнинг рангтасвир асарларидир.Яна бири Украиналик рассом, баҳорги “Санъат ҳафталиги – 2015” фестивали қатнашчиси рангтасвир полиптихи, 2017 йилда бўлиб ўтган декоратив – амалий санъат Халқаро фестивали қатнашчиси Қримлик усталарнинг асл нусхадаги муаллифлик кулолчилик буюмларидир. Яна бири бизнинг ватандошимиз, ҳозирда москвалик Вера Землянская “Эфиопия” ва “Непал” туркумидан фото ишларини тақдим этган.
Намойиш этилаётган экспозиция учун Бадиий кўргазмалар дирекцияси коллективи барчасига бизгатуҳфа этган рассом ва ҳомийларга ўзларининг давлат музей фонди учун қўшган ҳиссалари учун ўзининг улкан миннатдорчилигини билдириб қолади.