2017 йилнинг 3 май куни Марказий кўргазмалар залида ҳайкалтарош Тўлаган Тожихўжаевнинг «Менинг дунёим» номли шахсий кўргазмаси очилади.
Кўргазмада ҳайкалтарошнинг ижод йўли давомидаги асарлар – дастгоҳли шунингдек, маҳобатли лойиҳалар Эркин Воҳидов, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек ёдгорликларига ишланган эскизлари намойиш этилади.
Ҳайкалтарошнинг мавзулари турли-туман – ижодининг илк йилларида маиший, «Кимга тандир…!?» шамотда бажарилган, такрорланмас илҳом манбаи бўлган – мусиқа, рақс «Тарона», «Доира билан рақс» саҳналари илҳомлантирган. Спорт мавзуси рассомнинг бутун ижоди давомида гавдаланган улар – «Таянч нуқтаси» (диптих), «Стартда», «Мусобақа» инсоннинг соғлом ривожланиши – руҳ ва тананинг гармониясини намоён этади.
Тўлаган Тожихўжаев кўпгина халқаро совринлар дизайни муаллифи ҳам ҳисобланади. Улар – Bella Terra «Тумор»и, «Ёшлар парвози», «Олтин гепард», «Ofarin», «Вiennale» совринлари дизайнидир.
Ушбу шахсий кўргазма сархисоб кўргазма эмас, балки кейинги ижод йўлига қўйилган янги қадамлардан бири ҳисобланади.
Тожихўжаев Тўлаган Турсунхўжаевич. 1952 й.
Ҳайкалтарош. «Офарин» мукофоти совриндори (2000).
Ўзбекистон Республикаси «Шухрат» ордени соҳиби(2008)
1971 й. Республика ихтисослашган мусиқа санъат интернатида Р. Немировский қўлида таълим олган.
1980 й.(1971-1975) Островский А.Н. номидаги Тошкент театр-рассомлик институтининг маҳобатли ҳайкалтарошлик бўлимида педагоглар
Ю. Липаса ва А.Овсепян қўлида таҳсил олган.
1981 й. – Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзоси, Республика ва халқаро ҳайкалтарошлик кўргазма ва симпозиумлари иштирокчиси.
Ўзбекистон Бадиий Академиясининг кумуш медали соҳиби.
Асарлари Ўзбекистон музейлари тўпламларида, хорижнинг шахсий коллекцияларда сақланади.