АНЪАНАВИЙ “НАВРЎЗ – 2019” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ

navruz_2019_02_001Наврўз байрами шарқ халқлари орасида бир неча минг йиллардан буён нишонланиб келинмоқда. Наврўз табиатнинг ўзидан келиб чиққан холда, куну -тун тенглашгандан сўнг, кунларнинг узайиши, табиатнинг уйғониш байрамидир. Аёзли қишдан сўнг кўкда қуёшнинг юз кўрсатиши, қирларда майса-гиёҳларнинг ниш уриб чиқиши халқимиз учун ҳақиқий байрамга айланган. Нав – Янги, рўз – кун, яъни Янги кун деб аталиши бежиз эмас.

navruz_2019_02_002Бу байрам, аввало, табиатнинг жонланиши, янгиланиши, Янги йил билан юртимизга гўзал баҳор фасли кириб келиб, ўзининг яшил сепини ёйиши билан бошланади.

Анъананага мувофиқ Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси Наврўзни вернисаж билан қарши оладилар.

navruz_2019_02_003Марказий Кўргазмалар залида очилган кўргазмада Махкамов Бахтиёр, Хаким Мирзахмедов, Дилором Мамедова, Хуршид Зиёхонов, Иборхим Валихаджаев, Валерий Енин, Шухрат Абдумаликов, Радик Азизов, Умар Раджабов  каби таниқли рассомлар ўзларининг  асарлари билан иштирок этмоқдалар. Уларнинг асарларида баҳорнинг нафислиги ва гўзаллиги, борлиқнинг фалсафона талқини, янгича бадиий ифода изланишларини кўрамиз.                 

Экспозициядан 100 дан ортиқ рангтасвир, графика ва амалий санъат асарлари ўрин олган.