2018 йил 30-ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Хуршид Зияхановнинг “Юлдузларни сайқалловчи шамол” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу кўргазмада рассом ижодидаги илк асарлари билан бирга охирги 10 йил ичида яратган асарлари жой олган. Бу эса ўз навбатида томошабинларга унинг ижодий босқичларини кўра олишларига шароит ярататиб беради.
Х. Зияхановнинг асарлари мавзуси турли туман бўлиб – булар мусиқа, шаҳар манзаралари, фольклор мотивлар, метафорик образлардир. Рассом асарларининг стилистикаси ўзгармаган холда унинг ўзига хослигини кўрсатиб беради.
“Зияханов образларининг моҳияти Навоий лирикасининг нозик қирралари ва Абдулла Қодирийнинг прозаик дурдона асарлари билан боғлиқлигини кузатиш мумкин. Шу билан бирга унинг рангтасвир асарлари дунё миқёсидаги – Сальвадор Дали сюрреализми ва Пикассонинг кубистик пластикаси, Федерико Гарсиа Лорканинг метафорик поэзияси билан маъно жиҳатидан бир-бирига ўхшаб кетади” – Акбар Ҳакимов (Академик, профессор, санъатшунослик фанлари доктори).
Зияханов Хуршид Жавидович 1958 йил 10 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1977-1979 йилларда армияда хизмат қилган. 1987 йил Тошкент театр –рассомлик институтини, графика кафедрасини тамомлаган. Республика ва халқаро кўргазмалар қатнашчиси.
2008 йил “Шухрат” медали билан тақдирланган.
2008 йил Ўзбекистон Бадиий Академияси олтин медали соҳиби.
2017 йил “Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланган.
Рассом асарлари Ўзбекистон Давлат санъат музейида, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Голландия, Франция, Германия, Англия, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Марокаш, Туркия, Хитой галереяларида ва турк халқлари замонавий санъат музейидан жой олган.
Тош – бу минерал ёки тоғ жинси бўлиб табиий пайдо бўлиш йўли билан хосил бўлади. Унга шу йўсинда қисқача таъриф бериш мумкин. Ушбу кўргазмада тошнинг моҳияти умуман ўзгарган ҳолда – у нафақат оддий материал, балки, фантазиянинг илҳом манъбаи, форма, ранг ва суратлари текстурасининг бениҳоя чексизлигига мафтун бўлмай иложи йўқ. Истеъдодли ҳайкалтарош қўлида ушбу совуқ минерал санъат асари даражасига етади. Бунинг исботи сифатида 2018 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида очилаётган Людвига Нестеровичнинг «Тош шеърияти» шахсий кўргазмасини таъкидлаб ўтиш жоиз бўлади. Бу вернисажда – оникс, перламутр, қора корал, агат, яшма, ёқут, хризолит ва бошқа турли табиий материаллардан яратилган асарлар намойиш этилган.
Асарлари мавзуси турли хил – булар ўсимлик мотивлари, анималистика, супрематик экспериментлар, портретлар, абстракт композициялардир.
Ҳайкалтарош Людвига Нестерович доимий равишда табиат ходисаларини мушоҳада этувчи, кучли дид, ҳазил-мутойиба туйғусига эга санъаткордир. Буларнинг барчаси унга шакл ва мазмун жиҳатдан ноёб бўлган ҳайкаллар яратишга кўмакчи бўлади.
Нестерович Людвига Петровна 1953 йил Андижон областининг Асака шаҳрида туғилган. 1970 йилдан 1974 йилгача П.П. Беньков номли Республика рассомлик билим юртининг дастгоҳли ҳайкалтарошлик бўлимида
Ф.И.Грищенко қўлида тахсил олган. 1979 йилда А. Островский номли Тошкент театр – рассомлик институтини маҳобатли – декоратив пластика бўлимини В.Ванякин раҳбарлиги остида тамомлаган. 1980 йилдан Республика ва халқаро кўргазмалар қатнашчиси. Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси. Тошкентда яшаб ижод қилади. Асарлари Ўзбекистон музейлари тўпламларида ва чэт элда шахсий коллекцияларда сақланади.