ХХ аср давомида Риштон Ўрта Осиёда донғи чиқган кулолчилик маркази ҳисобланган. Риштон кулолчилиги безаги ва бой шакллари, технологик усулларининг сирлилиги, кўпгина усталар авлодларининг сайи- ҳаракатлари туфайли бизнинг давримизгача ўзгаришларсиз етиб келди. Худди аввалги даврлардагидек риштон лаганлари ва безакли идишларини нафис нақшлар қоплаган бўлиб, ўсимликсимон ва нарюрморт мотивли, анор ва бодмнинг қийғос гуллаган тупи, нозик қумғонларнинг тасвирлари, афсонавий қушларнинг патлари ва балиқлар – барчаси қадимги рамзлар, хайрихоҳ табиатнинг янгиланиши билан боғлиқ. Сон-саноқсиз ушбу мотивларнинг вариантлари ҳар бир риштонлик таниқли усталарнинг ижодида ўзига ҳос тарзда очиб берилган.
АлишерНазиров – “наққошчи” уста ҳам шундай усталар сирасига киради. У 12 ёшидан ушбу сермашаққат кулолчилик ҳунарини ўрганишни бошлаган, барча босқичларни босиб ўтган. Кўплаб яхши бошланмалар унинг номи билан боғлиқ. Риштон кулолчилик заводида бош рассом бўлиб ишлаган, Японияда малака ошириб, Хорижий кўргазмаларда иштирок этган. “Ташаббус” Республика ҳалқ ҳунармадчилиги танловида биринчи ғолиблардан бўлган. “Ҳунарманд” ҳалқ ҳунармадчилиги Ассоциацияси Риштон бўлимини бошқарган. 1998 йил Риштонда ёш кулол-усталар таёрлаш мактабини очди ва ҳозирги кунгача маҳортли кулоллар таёрлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Алишер Назиров нозик нақшлар яратиб, предметлар шаккларини аниқ намоён қилиб, идиш юзасида натюрморт композициясини эркин компоновка қила олади.
У ишлаб чиқган кўплаб орнаментал композициялари “Назиров услубида” кўпчилик усталар учун эталонга айланган. Қачонлардир худди шундай машҳур усто Мазаир, усто Мусо Исмоилов ва Шарофиддин Юсуповларнинг сюжет ва мотивлари каби.
Алишер Назиров ҳар доим иш устида – ҳеч қачон янги технологияларни ўрганишдан тўхтамсдан, доимо ўз устида ишлаб келади. Унинг асарлари Ўзбекистон, Россия, Япония, Франция, Великобритания, Германия ва кўплаб Европа, Осиё ва Америка музей коллекцияларини безаб турипти.
Ушбу вернисаж Устанинг 60 йиллигига бағишланади.
Санъатшунос Л. Кодзаева