Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси куни арафасида, Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Григорий Ульконинг (1925-1999) шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади. У Сибирдаги кичик бир украин қишлоғида туғилган, бутун ҳаётини Самарқанд билан боғлади, машҳур ва кўпқиррали рассом эди. Урушдан сўнг, 1946 йили Сибирдан, узоқ Самарқандга йўл олади, у ерда рассомлик билим юртига ўқишга қабул қилинади. Ўқишни Тошкентда тамомлаб, уч йиллардан кейин Харьковга кўчиб боради ва Харьков Рассомлик Институтининг рангтасвир бўлимида таҳсил олади. Бу йиллар давомида у доимо Шарққа талпинади. Бир неча йиллар давомида Улько фаол ижод олиб боради, кўп вақтини археологик экспедицияларда ўтказади, Киевда, Самарқандда,Новокузнецкда яшайди ва 1960 йилдан Самарқандда муқим яшай бошлайди.
У Ўрта Осиё санъат тарихига катта эътиборини қаратади, бошқа тарфдан унда замонавий маҳобатли санъатга, дизайн ва поп- артга бўлган қизиқиш уйғонади. Шу йилларда уни ўзига хос бўлган ижодий услуби шаклланади: иконаларни ва Суғд деворий суратларини ёдга солувчи бадиий тасвир услубининг маҳобатлилиги, аниқ тасвир, локал тўйинган ранглар, асарнинг чуқур моҳияти бундан далолатдир. Тасвирий санъат ва дизайн соҳасидан ташқари Григорий Ильич Самарқанд ва Ўзбекистон маданияти ривожига педагог ва ташкилотчи сифатида катта хисса қўшган. 1994 йили Самарқанд герби бўйича унинг лойиҳаси қабул қилинди ва расман тасдиқланди.
Григорий Ильич Улько қийин ва воқеа ҳодисаларга бой ҳаёт кечирган. Тақдир уни Сибирдаги ташландиқ украин қишлоғидаги очликдан, урушда ҳалок бўлишдан асраб, дунё цивилизвциясининг қадимги маркази бўлган Самарқандга етаклаган. Ҳаётидаги энг яхши йилларни бағишлаб, санъатга ҳормай-толмай, холисона хизмат қилган.
Ретроспектив бадиий-ҳужжатли ушбу кўргазма рассомнинг – рангтасвирчи, график, дизайнер, фотохроникачи сифатида ўзига хослигини, у билан Самарқанд маданий ҳаётининг бутун бир даври чамбарчас боғлиқлигини кенг қамровда очиб беради. Экспозицияда Г.И. Ульконинг оилавий архиви ва Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси фондидан олинган 200 дан ортиқ асарлари жой олган. Булар катта тематик асарлар ва этюдлар, чизмалар ва аквареллар, фотохроникасидаги ажойиб кадрлар, одатий кўргазмаларда намойиш этилмайдиган рассом томонидан яратилган монументал лойиҳалар эскизлари, кундалигидаги хат ва матнлардир.
Григорий Ульконинг– рассом- дўстлари, Самарқанд ва Тошкентнинг халқ усталари, хориж миқёсидаги рассомлар портретларидан Антон Рефрежье ва Роберт Раушенберг ва оддий меҳнаткашлар портретлари; эски шаҳарнинг кўчаларининг манзаралари, Самарқанд, Бухоронинг архитектура ёдгорликлари, монументал лойиҳалар ва Самарқанд герби бўйича материаллар, буларнинг барчаси ўзининг кенг кўламлилиги билан катта таъсурот қолдиради. Рассом тарих,археологияни ўрганишга қизиқарди, уни экология мавзуси, Орол, Африкадиги қашшоқлик ташвишга соларди, оламнинг тузилиши, вақт ҳақида, макон билан ўзаро таъсири ҳақида кўплаб мулоҳазалар юритган ва булар унинг асарларида ўз аксини топган.
Кўргазма ўз ишишини 20декабрга қадар давом эттиради.