IV ХАЛҚАРО АМАЛИЙ САНЪАТ БИЕННАЛЕСИ

biennale_dekor_prikladnoe_2023_-116-20 октябр кунлари Марказий кўргазмалар залида “Глобаллашув ва миллий анъаналарни асраш: танлаш имконияти” кўргазмасининг тантанали очилиши бўлиб ўтади.

Йигирманчи асрнинг охирида турли минтақа ва мамлакатларни қамраб олган глобаллашув жараёни жаҳон иқтисодиёти ривожланишидаги табиий қадам бўлиб, турли маданиятларнинг кенг кўламли интеграциялашувига сабаб бўлди. Ушбу тарихий ҳодисанинг маълум ижобий аҳамиятларига қарамай, баъзи ҳолларда миллий маданиятларнинг муҳим идентификациялаш сифатларини йўқотишга олиб келмоқда. IV халқаро амалий санъат биенналеси “Глобаллашув ва миллий анъаналарни асраш: танлаш имконияти” шиорида етакчи ғоя сифатида амалий санъатнинг ўзига хослигини сақлаш ва иқтисодиётнинг фаол глобаллашуви ва оммавий маданиятнинг ҳукмронлиги шароитида анъаналарнинг тезлашиб бораётган бирлашувини бартараф этишни таклиф қилади.

biennale_dekor_prikladnoe_2023_-2Унификациялаш жараёни кўп жиҳатдан дунёнинг турли минтақаларидаги анъанавий ҳунармандчилик ресурсларини асраб-авайлашга боғлиқлигини ҳисобга олсак, Тошкент биенналеси бутун дунё ҳунармандлари учун бағрикенг ва очиқ майдонга айланади. Бундан ташқари, бу иштирокчиларга тажриба алмашиш ва бир-бирларининг ижодидан ўзаро илҳомланиш имкониятини беради.

biennale_dekor_prikladnoe_2023_-3Кўргазма экспозициясида замонавий анъанавий ва ноанъанавий амалий санъатнинг кенг йўналишларини намойиш этилмоқда, бу эса турли мамлакатлар ва минтақалар амалий санъати усталарининг ижодий изланишлари ва улардаги ечимларининг кенг панорамасини кўриш имконини беради. Кўргазмада Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Литва, Франция, Озарбайжон, Ҳиндистон, Япония, Италия, Миср, Турманистон ва Тожикистон каби мамлакатларнинг ҳунармандлари кулолчилик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, гиламдўзлик ва бошқа турларини намойиш этаётган 50 га яқин ҳунармандларнинг асарлари намойиш этилмоқда.