16-20 октябр кунлари Марказий кўргазмалар залида “Глобаллашув ва миллий анъаналарни асраш: танлаш имконияти” кўргазмасининг тантанали очилиши бўлиб ўтади.
Йигирманчи асрнинг охирида турли минтақа ва мамлакатларни қамраб олган глобаллашув жараёни жаҳон иқтисодиёти ривожланишидаги табиий қадам бўлиб, турли маданиятларнинг кенг кўламли интеграциялашувига сабаб бўлди. Ушбу тарихий ҳодисанинг маълум ижобий аҳамиятларига қарамай, баъзи ҳолларда миллий маданиятларнинг муҳим идентификациялаш сифатларини йўқотишга олиб келмоқда. IV халқаро амалий санъат биенналеси “Глобаллашув ва миллий анъаналарни асраш: танлаш имконияти” шиорида етакчи ғоя сифатида амалий санъатнинг ўзига хослигини сақлаш ва иқтисодиётнинг фаол глобаллашуви ва оммавий маданиятнинг ҳукмронлиги шароитида анъаналарнинг тезлашиб бораётган бирлашувини бартараф этишни таклиф қилади. Continue reading “IV ХАЛҚАРО АМАЛИЙ САНЪАТ БИЕННАЛЕСИ”