Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32-йиллигига бағишланган “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” республика бадиий кўргазмаси

mustakillik_2023_-poster29 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига бағишланган кўргазма очилади. Кўргазмада экспозициясидан П.Бенков Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиларининг ижодий ишлари ва Ўзбекистон Бадиий академияси академикларининг асарлари намойиш этилмоқда.

mustakillik_2023_-1Санъат мактабининг тарихи юз йилдан ортиқ бўлиб, мазкур таълим даргоҳида Ўзбекистон тасвирий санъати асосчилари таҳсил олиб, сабоқ берганлар. Ушбу рассомларнинг асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки хориждаги йирик музейларда ҳам намойиш этилган. Кўпгина санъат мактаблари ўқитувчилари олий давлат мукофотлари ва унвонларига эгалар.

mustakillik_2023_-2Мазкур кўргазмада Республика ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари турли йўналишлар – рангтасвир, графика, амалий санъат, либослар, реставрация ва бошқа йўналишларда 300 дан ортиқ ижодий ишларини намойиш этмоқдалар.

mustakillik_2023_-4Шунингдек, мазкур вернисаж доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари мустақиллик байрамига бағишлаб ўз асарларини тақдим этдилар, асарлар мавзуси ранг-баранг бўлиб, жумладан, жанрли композициялар, манзаралар, натюрмортлар, портретлар, ҳайкалтарошлик.

 

 

 

Пойтахтимизнинг доимий томошабинлари ва меҳмонлари Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик йилларида яратилган ва тасвирий санъатда эришилган ютуқ ва ўзгаришларни кўришлари мумкин бўлади.