Анъанавий “Наврўз – 2023” бадиий кўргазмаси

navruz_2023_-1Наврўз байрами шарқ халқлари орасида бир неча минг йиллардан буён нишонланиб келинмоқда. Наврўз табиатнинг ўзидан келиб чиққан холда, куну -тун тенглашгандан сўнг, кунларнинг узайиши, табиатнинг уйғониш байрамидир. Аёзли қишдан сўнг кўкда қуёшнинг юз кўрсатиши, қирларда майса-гиёҳларнинг ниш уриб чиқиши халқимиз учун ҳақиқий байрамга айланган. Нав – Янги, рўз – кун, яъни Янги кун деб аталиши бежиз эмас.

navruz_2023_-2Бу байрам, аввало, табиатнинг жонланиши, янгиланиши, Янги йил билан юртимизга гўзал баҳор фасли кириб келиб, ўзининг яшил сепини ёйиши билан бошланади.

navruz_2023_-3Анъананага мувофиқ Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси Наврўзни вернисаж билан қарши оладилар.

navruz_2023_-4Марказий Кўргазмалар залида очилган кўргазмада – Анвар Мирсагатов, Хуршид Зияханов, Мария Ли-Сафи, Татьяна Фадеева, Жамол Усманов, Акмал Икрамжанов каби таниқли рангтасвирчи рассомлар, шунингдек, график рассомлардан – Анвар Мамаджанов, Татьяна Ли, Аслиддин Каланов, кулол – Фания Деденёва ва ҳайкалтарош Людвига Нестеровичлар ўзларининг янги  асарлари билан иштирок этмоқдалар. Уларнинг         асарларида баҳорнинг нафислиги ва гўзаллиги, борлиқнинг фалсафона талқини, янгича бадиий ифода изланишларини кўрамиз.

navruz_2023_-5Экспозициядан 200 дан ортиқ асарлар ўрин олган.

 

Кўргазма ўз фаолиятини 10 апрелга қадар давом эттиради.