“Баҳор вернисажи” ва Кружева устаси Тен Ларисанинг шахсий кўргазмаси

vesenniy_vernisaj_2023_-5Узоқ кутиладиган баҳор фаслининг кириб келиши билан ҳар йили 8-март Халқаро Хотин-қизлар байрами арафасида Марказий кўргазмалар залида анъанавий “Баҳор вернисажи” кўргазмаси очилади. Ушбу вернисажда аёл-рассомларнинг ижодидаги бой ва ёрқин палитраси яққол намоён бўлади.

vesenniy_vernisaj_2023_-1Мазкур кўргазмада республика ва халқаро кўргазмалар қатнашчилари батик ва гобелен усталари – Светлана Шихова, Ирина Бурмистрова,  Марина Пак, Оксана Залевскаялар томошабинлар ва шаҳримиз меҳмонларини нафис шойи ва рангли қуроқларнинг мозаикаси орқали табиат оламининг гўзаллигини тараннум этиб ҳайратда қолдирадилар.

vesenniy_vernisaj_2023_-2Борлиқдаги шакл фантазияси, тош, ёғоч ва лой фактуралари ҳайкалтарош Людвига Нестерович ва кулол Назира Кузиева томонидан тақдим этилган.

vesenniy_vernisaj_2023_-3Шунингдек, энг эътиборлиси, экспозицияда кружева тўқувчи уста Тен Ларисанинг шахсий кўргазмаси намойиш этилмоқда. Унинг яратган асарларида чизиқларнинг нафислиги ва ўзгача жозибасини кўриш мумкин.

vesenniy_vernisaj_2023_-4Барча иштирокчилар, томошабинларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида ўзларининг энг янги ва бутун олам гўзалликларини ўзида мужассам эта олган сара асарларини ҳавола қилмоқдалар.

Асарлар мавзуси албатта, баҳор фаслига, гўзаллик ва ҳар биримизда уйғонадиган ишонч, умид, муҳаббат инъом этадиган абадий ёшлик шижоатига бағишланган.

 

Кўргазма ўз ишини 22 мартга қадар давом эттиради.