2022 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Рассом ва табиат” XXXVII анъанавий Республика кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўп йиллар давомида ташаббускор рассомлар ҳар йили ўлкамизнинг бепоён ҳудудларига сафар қилиб, табиатнинг гўзаллиги ва руҳини келажак авлодларга ўз асарларида гавдалантирадилар. Бу рассомларнинг табиатга бўлган чексиз муҳаббатидан дарак беради.
Ушбу кўргазмада тасвирий санъатнинг бир қанча турлари, жумладан, рангтасвирчи рассомлар Анвар Мирсагатов, Александр Пономарёв, Валерий Енин, Дилором Мамедова, Эркин Бозоров, Умид Алимов, Юрий Гребенюк, Бахтиёр Обидов, Анвар Усманов, Хуршид Сатторов ва ҳайкалтарош Людвига Нестеровичларнинг асарлари намойиш этилган бўлиб у тош сингари мураккаб материал орқали нафақат табиатнинг гўзаллигини, балки турли хил кимёвий ва биологик ҳодисалар таъсири остида материални ғайриоддий шаклларга айлантириш қобилиятини кўрсата олади, улар ҳар йили шаклнинг ўзига хослиги ва битмас-туганмас тасаввури билан томошабинларни ҳайратда қолдиради ва ҳурсанд қилади.
Асарларнинг аксарият қисмида муаллифлар томонидан табиат мотивлари асл ҳолатида тасвирланган, бошқаларида улар декоратив табиатнинг хаёлий композицияларига айланган. Шундай бўлсада, табиат ижодий ғояларнинг бирламчи манбаси, асосдир.
Ушбу кўргазманинг асосий ғояси, биринчи навбатда, ТАБИАТнинг гўзаллиги, бойлиги ва кучини, унда РАССОМнинг ўрни мавжудлиги ва уйғунлигини намойиш этишдир.
Кўргазмада Ўзбекистонлик 35 нафар муаллифнинг 80 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда. Кўргазма 2023 йилнинг 15 январига қадар давом этади.