Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқувчиларнинг замонавий ва анъанавий либослар намойиши

Ҳайкалтарош Азамат Хатамовнинг шахсий кўргазмаси

festival_2022_khatamov_-1

Таниқли ўзбек ҳайкалтароши Азамат Хатамовнинг ўзгача ижод йўли мавжуд. Унинг болалик ва ўсмирлик йиллари  Сурхон воҳасининг қадимги Шеробод  шаҳрида ўтган. Физик бўлиш орзуси Азаматни Тошкентга Низомий номли педагогика институтига етаклади. Ўқишни тамомлагач, Шеробод мактабларининг бирида физикадан дарс берди. Бирданига юзага келган санъатга  бўлган иштиёқ Азамат Хатамовни Ленинградга кетишга мажбур қилди. У кўпчиликни ҳайратлантириб, ҳеч қандай тайёргарликсиз И.Е.Репин номидаги рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтининг ҳайкалтарошлик бўлимига ўқишга кирди. Ёш устанинг қобиляти шу қадар кучли эдики, устози В.Б.Пенчук уни энг яхши шогирдларидан бири деб билган. Ўқиш йилларида ўтаган профессионал маҳорат мактаби рассом истеъдодини очишга ва қобилятини ўстиришга кўмак берди. Continue reading “Ҳайкалтарош Азамат Хатамовнинг шахсий кўргазмаси”

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси ўқитувчиларининг “Ватан – маҳалладан бошланади” номли кўргазмаси. Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари – Жавлон Умарбеков ва Акмал Икромжоновларнинг шогирдлари