2022 йил 16 март куни Марказий кўргазмалар залида Наврўз байрамига бағишланган анъанавий кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг турли вилоятлари – Бухоро, Самарқанд, Наманган, Тошкент вилояти рассомлари тасвирий санъатнинг турли йўналишлари – рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарларини томошабинлар эътиборига тақдим этмоқдалар.
Асарларнинг мавзуси хилма-хил – бу биринчи навбатда баҳор манзаралари, қаердаки, рассомлар янгиланаётган табиатнинг гўзаллигини тараннум этганлар. Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари – Владимир Бурмакин, Янис Салпинкиди, Алишер Мирзо, Файзулла Ахмадалиев, Ғофур Қодировлар ўз услубий йўналишларига содиқ қолган ҳолда, ўзларининг профессионал маҳоратларини юқори сифатларини яна бир бор намойиш этдилар.
Кўргазмада, шунингдек, ижодий изланишда бўлган мамлакатимизнинг ёш рассом вакилларидан – Дилшод Ваҳобов, Рушана Алимова, Маржона Турабекова, Азиз Тешабоевлар санъатнинг турли соҳаларида эришилган ютуқларни трансформация ва таҳлил қилиб яратган асарлари намойиш этилмоқда.
Ушбу кўргазма – ижодкорларнинг табиат гўзаллигида чизиқлар ва рангларнинг ўзаро уйғунлиги мужассам бўлган атроф–муҳит билан қанчалар даражада узвий боғлиқлигини томошабинларга яна бир бор намойиш этиш истагидадир.
Кўргазмага ташриф буюрган мухлислар 80 дан ортиқ муаллифлар томонидан яратилган 250 га яқин ижод намуналаридан баҳра оладилар.