“БАҲОР ВЕРНИСАЖИ”

8_marta_2022_bannerОрзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасидир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади.

8_marta_2022-1Анъанага кўра Бадиий кўргазмалар Дирекцияси 8-март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Баҳор вернисажи» бадиий кўргазмасини тақдим қилмоқда. Унда Ўзбекистондаги аёл рассомларнинг 50 дан ортиқ рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик санъати асарлари ўрин эгаллади.

Мана юз йилдан ортиқ давр мобайнида мазкур байрамда аёлларни табассум ва гуллар билан табриклаш имконини бергани учун қадрлашади.

8_marta_2022-3XXI асрда аёллар мустақил ижодкор, улар ўзларини замонавий ҳаётнинг деярли барча амалий соҳаларида, жумладан санъатда ҳам намоён этадилар.

Шу каби Марказий кўргазмалар залидаги вернисажда ҳам Ўзбекситондаги аёл рассомлар ижоди билан танишиш мумкин. Уларнинг асарларида  ички энергия ва рангларга бой палитранинг туслари акс эттирилган  Гўзал Алиматова, Назира Кузиева, Римма Гаглоева, Искра Шин, Татьяна Ли, Мария Ли-Сафи, Гулнора Рахмонова ва Татьяна Фадеевалардир.

 

Белгиларнинг ўзига хос йўналишини шакл ва рангтасвир ранглари орқали излаётган ёш ва фаол ижодкорлар орасида Гулноз Жалолова, Канти,   ва Барно Сайфуллаеваларни алоҳида келтириб ўтиш мумкин.

Ўзбекистоннинг таниқли ва иқтидорли ҳайкалтароши – Людвига Нестерович асарлари экспозициянинг безаги бўлиб хизмат қилмоқда. Тошнинг ҳар-хил турларидан яратилган пластиканинг шакллари томошабинни тош парчасида образни, унинг кайфияти ва ҳиссиётини очиб бера олганлиги билан ҳайратга солади.

Мазкур вернисаж АЁЛ ИЖОДКОРЛАРНИНГ чексиз фантазияларини, нозиклик, нафислик ва олиҳимматликларини сақлаган ҳолда касбларининг қийинчиликларини енгиб ўтаётганликларини исботидир.