2021 йил 29 декабр куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Рассом ва табиат” XXXVI Республика кўргазмаси очилиши бўлиб ўтади. Анъанага кўра, ушбу вернисаж йилни якунланишига ва пленерга содиқ рассомлар йил давомида яратган асарларини томошабинлар билан баҳам кўрадилар. Ва албатта, кўргазманинг асосий мавзусида Ўзбекистоннинг тоғлари ва Италиянинг мавж ураётган денгиз манзараларини кўриш мумкин бўлади.
Ушбу кўргазмада тасвирий санъатнинг бир қанча турлари, жумладан, графикада Ибрагимов Ғайрат, Абдуллаев Нусрат, фарғоналик рассом Рахимов Алижон, шунингдек, рангтасвирчи рассомлар – Валерий Енин, Янис Салпинкиди, Дилором Мамедова, Хуршид Зияханов, нукуслик ижодкор Байбасинов Серсенбай ва ҳайкалтарош Людвига Нестеровичларнинг асарлари экспозициядан жой олган бўлиб, улар ҳар йили ўз асарларида шаклнинг ўзига хослиги ва битмас-туганмас тасаввурлари билан томошабинларни ҳайратда қолдирмоқдалар ва хурсанд этмоқдалар.
Бу йилги кўргазманинг энг муҳим жиҳати шундаки, кўргазма залининг иккинчи қаватида “Рассом ва табиат” ҳаракатининг узоқ йиллик лидер жонкуяри бўлган Мирзахмедов Хаким Каримовичнинг (1950-1970 йил) шахсий кўргазмасини узайтирилишига қарор қилингани бўлди.
Ушбу кўргазмага қўйилмаган асарларнинг аксарияти эса кейинги йил ўтказиладиган “Навруз-2022”га бағишланган Республика кўргазмасида намойиш этилади.
Кўргазмада ўзбекистонлик 60 нафар ижодкорнинг 50 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда.
Кўргазма 2022 йил 15 январгача давом этади.