Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида 26 ноябрь куни график рассом Евгений Пановнинг шахсий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади.
2014 йилда рассом яна тасвирий санъатга қайтиб, фусункор манзаранинг жозибасидан илҳомланган ҳолда графиканинг ўзига хос техникаси бўлган акварелда “Қадимги Тошкент” янги лойиҳаси устида иш бошлайди.
Марказий кўргазмалар залида очилган мазкур вернисажда рассомнинг қадимги Тошкент, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлар мавзусидаги асарлари ўрин олган. Болалик хотираларига сингиб кетган севимли шаҳарнинг қиёфалари кўз ўнгингизда намоён бўлади. Эски уйлар, вақтнинг таъсирида қовжираган ва қийшайган деразалар, муюлишли йўллар ва қуёш нурларига чўмган уйлар, эски шаҳар, ховлилар, балконлар кўргазмадан жой олган асарларда акс эттирилган.
Фақатгина қоғозларда ва хотираларда қолаётган ва ўз қадимийлигини йўқотиб бораётган шаҳарлар. Вақтнинг эса шиддат билан ўтиб боришини илғаш мумкин.
Ижодкор атрофимизда содир бўлаётган лаҳзаларни, турли реал ҳодисаларни, тасвирланган нарсанинг ҳақиқийлигини эмас, унинг мажозий ўзгариши, ҳис-туйғулар, таассуротларни сезгирлик билан илғаб олади.
Рассом атрофидаги оламни самиймийлиги, беқарорлиги, дахлсизлигини намоён этган ҳолда, кўҳна Тошкент гўзаллигини ҳиссиётлари орқали ифодалай олган.