“САМАРҚАНД – ШАРҚ МАРВАРИДИ” . РEСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДИЗАЙН МАКТАБИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ АМАЛИЙ САНЪАТ КЎРГАЗМАСИДИР

festival_2021_02_samarkand_-12021 йил 19 апрель куни Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида иккита кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Улардан биринчиси “САМАРҚАНД – ШАРҚ МАРВАРИДИ”самарқандлик ижодкорларнинг асарлари намойиш этадилади. Ушбу кўргазмага бир неча йиллар давомида пухта таёргарлик ишлари олиб борилди ва асарлар танлови қатъий бўлди. Натижада, экспозицияда тасвирий ва амалий санъатнинг барча турлари – рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, кулолчилик ва бошқалар тақдим қилинмоқда. Кўргазма иштирокчилари – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари бўлиб, улар орасида Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиклари, рассом Аслиддин Исаев, кулол-уста Шариф Азимов ва Ҳақберди Ҳақбердиевлар, шунингдек, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Самарқанд бўлими раиси Аслиддин Каланов, машҳур график ва рангтасвирчи рассомлар, кўплаб республика кўргазмаларининг иштирокчилари Алексей Щербаков ва Акбар Фозиловларни таъкидлаш мумкин.

Ҳайкалтарошлардан Тўлаган Ёрқулов ва Туркман Эсановлар томошабинларни тош ва ёғоч сингари енгил бўлмаган материалда пластик шаклли образлари билан хурсанд этадилар. Асарларнинг мавзулари хилма-хил бўлиб, булар, Шарқ фалсафасига мурожаат қилган ҳолда, ижодкорлар ҳаётий тематик сюжетлар, Самарқанд манзаралари, Самарқанднинг тарихий ёдгорликлари ҳақида сўзлайди. Экспозицияда 300 дан ортиқ асарлар намойиш этилаётган бўлиб, бу самарқандлик истеъдодли рассомларнинг катта бир қатламининг кичик бир қисми демакдир.Келажакда биз уларнинг янги асариларни нафақат Тошкентда, балки унинг ташқарисида ҳам кўришимиз мумкин бўлади.

 

 

 

Биринчи қаватда очилалаётган иккинчи кўргазма – РEСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДИЗАЙН МАКТАБИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ АМАЛИЙ САНЪАТ КЎРГАЗМАСИДИР. Ушбу кўргазмада амалий санъатнинг бир нечта турлари – каштачилик, кулолчилик, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик буюмлари ва гобеленлар намойиш этилмоқда.

 

Асар муаллифлари Ўзбекистондаги кўплаб мактабларнинг анъаналарини сақлаб қолган ҳолда, шунингдек, улар дизайн соҳасидаги янги шакллар ва замонавий тенденциялар билан тажриба ўтказишдан қўрқмайдилар, хусусан, каштачилик ва зардўзликда фаолият олиб бораётган ўқитувчилари Гўзал Нуридинова, Гулнора Азимова ва заргарлик санъати – ўқитувчиси Бобур Муҳаммедовларни кўришимиз мумкин.

Юрий Кимнинг сополдан ишланган композиция сюжетлари шарқ инсонлари ҳаётидаги асл сюжетларни мужассамлаштирган кинояли кузатувлар асосида яратилган.

Умуман олганда, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби, ҳозирда дизайн соҳасидаги янги кашфиётлардан воз кечмасдан, “Устоз ва Шогирд” анъаналари сақлаб қолмоқдалар.