Шарқ миниатюраси ва Ўзбекистон санъати. Трансформация

miniatyura_2020_-1Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан сўнг, учинчи бора буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг (1455 – 1535) юбилей санаси нишонланмоқда.1468 йилдан 1506 йилгача Ҳиротда ижод қилган форс миниатюрачиси Ҳирот тасвирий санъат мактабининг энг буюк усталаридан бири сифатида тан олинган. Султон Ҳусайн Бойқаронинг саройида у китобдор – кутубхона мудири лавозимини эгаллаган. Султон Ҳусайн Бойқаро даврида Ҳирот сарой ҳаётига хос бўлган ижодий муҳитни яратувчиси, вазири, шоири ва гуманисти Алишер Навоий Беҳзод шахси ва дунёқарашининг шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Беҳзод ўзининг қўлёзмавий миниатюраларида пейзаж, жанговар саҳналар устаси, инсон сиймоси ва уларнинг индивидуал хусусиятлари ва образлар устаси сифатида намоён этади. У кўплаб бадиий янгиликлар яратган. Беҳзод 1507-1510 йиллари Бухорода бўлиб, у ерда бошқа Ҳирот рассомлари қатори Шайбонийхонга мажбуран эргашди ва унинг вафотидан кейин эса, янги ташкил топган Форс империясининг пойтахти Табризга кўчиб ўтди, у ерда рассомнинг шуҳрати авж палласига чиқди. Ва умрининг охиригача Сафавийлар ҳукмдорлари устахонасида хизмат қилди.

miniatyura_2020_-2Беҳзод қизиқарли ижодий ҳаёт кечирди. У ўз давридаги кўплаб ёзувчи ва шоирларнинг китобларига – Навоий, Низомий асарларига иллюстрациялар яратди, Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон, шоирлар Хотира, Жомийнинг портретларини чизган.  Унинг саҳнавий жанрдаги суратларида Навоий ва Бобур каби буюк мутафаккир шоирларнинг тасвирини учратиш мумкин. Ҳозирги кунга қадар унинг миниатюралари Честер Бейтининг Лондондаги кутубхонасида,  Амир Темурнинг ҳаёти йўли ва ижодига бағишланган Али Яздийнинг “Зафарнома” асарига ишланган саккизта миниатюраси миллий кутубхонада сақланиб келинмоқда.

miniatyura_2020_-3Камоллиддин Беҳзоднинг ўлмас ижодий мероси битмас-туганмас илҳом манбаидир ва миниатюристлар учун эталон бўлиб қолмоқда. Бир вақтлар миниатюра тасвирий санъат тури сифатида унутилаёзган эди. Бироқ, уни қайта тиклаш учун бугунги кунда жуда кўплаб улкан ишлар қилинди. Ҳозирги кунда кўплаб рассомлар ушбу жанрда ижод йўлларини олиб бормоқдалар. Ғарбда Беҳзодни “Шарқ Рафаэли” деб тан олиниши, унинг буюк ва бетакрор истеъдодли рассомлигидан дарак беради. Ўрта асрларда юзага келган Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги давридаги қадимги Моварауннаҳр ҳудудидаги барпо этилган ўзгаришларни акс эттириб, уларни ўз ижодий фаолияти билан бутун дунёга машҳур этди.

miniatyura_2020_-4Тошкентдаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига буюк миниатюрчи -мусаввир номи берилиши чуқур рамзий маънога эга. Чунки, унинг ҳаёти ва ижоди даврида, Ўрта асрларда, дунёга машҳур Шарқ миниатюраси мактаблари яратилди. Бу институтнинг нафақат Европа мумтоз дунё санъатининг бадиий қадриятларига, балки Шарқнинг бой маданий меросини ривожлантиришга йўналтирилганлигидан дарак беради.

Жаҳон тасвирий санъати ривожига катта ҳисса қўшган Камолиддин Беҳзод асарларининг бетакрор ранглари ҳанузгача дунёни ҳайратга солмоқда. Буюк рассом томонидан яратилган асарлар кўплаб санъат намоёндалари учун илҳом манбаи ва ибрат бўлиб келмоқда.

Миллий ўзига хосликни излаб, Ўзбекистон рассомлари қайта-қайта Ўрта аср Шарқ маданий мероси – миниатюра санъатига мурожаат қилишади. Биз унинг ижодидаги усулларини ўзбек тасвирий санъатининг шаклланиши бошида турган кекса авлод рассомлари – А. Николаев (Усто Мўмин), О. Татевосян, Н. Карахан, В. Еремян, В. Уфимцев, Н. Кашина, Ч. Ахмаров ва бошқа кўплаб ижодкорларнинг асарларида кузатиш мумкин. Социалистик реализм услуби кенг татбиқ этилган йиллар давомида ушбу санъаткорлар бир неча бор ўзларининг “декоративизм гуноҳи” учун кескин танқидларга дуч келганлар ва бу миллий санъат ривожига тўсқинлик қилган. Аммо вақт ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйди. А. Навоий номидаги театр деворий расмларида Ч.Ахмаров бошлаган романтик Шарқ эстетикаси, унинг истеъдодли шогирдлари – Ж. Умарбеков, Б. Жалоловнинг илк асарларида, С.Рахмонов ва Ш.Абдуллаева ижодида муваффақиятли давом этди.

 

Ш. Абдурашидов, Ф. Ахмадалиев, В. Зияев, Л. Ибрагимов, Б. Махкамов, А.Мирзаев, А. Нур, Ж. Усмонов, Р. Шодиев композицияларида шарқ миниатюраси техникасини ўзгача тарзда ўзгартирилганлигини кўрамиз. Романтик, лирик чизиқлар, декоративизм элементлари билан бойитилганлигини Ш.Абдумаликов, Н. Абдусаломхўжаев, Ш.Тошбоев, Й. Турсунназаров асарларида ўзига хос тарзда очиб берилган. О. Бобожонов, У. Маматов, И. Мансуров, Б. Маҳкамов, Т. Саъдуллаев, К. Юсуповлар ўрта аср миниатюралари услуби  сюжетларига ва қаҳрамонларига ўз ижодларида кўп бора мурожаат қиладилар. Юқоридаги кўплаб муаллифларнинг – Беҳзод, Навоий, Ҳусайн Бойқаро, Бобур, шоира Нодира образлари, достон қаҳрамонлари – Дилором ва Баҳромгўр, Мажнун, шоҳлар ва дарвишлар, мусиқачилар, шоирлар, шарқ гўзаллари ушбу юбилей экспозициясида намойиш этилган.

Ўрта аср Шарқ меросига нафақат рангтасвирчи рассомлар мурожаат қилдилар, балки Ўзбекистоннинг график рассомлари ва ҳайкалтарошлари ҳам илҳом олдилар. Аввало, китоб графикасида ижод қилувчи рассомлар – П. Анненков, А. Ғуломов,  А. Дмитриев, О. Земцов, И. Кириакиди, А. Мамаджанов, Т. Мухамедов, Б. Йўлдошев ва бошқа муаллифларга тегишли бўлиб, уларнинг асарлари ҳам намойиш этилмоқда. Шарқ миниатюрасидан олинган техникани Р. Абдулгалимов, Д. Рахмонбекова, М. Тўхтаев, Ж. Умарбеков, М. Фозилий ва бошқаларнинг график композицияларида кўрамиз.

Кўргазмада ҳайкалтарошлар Л. Нестерович ва Қ. Норхўрозовлар томонидан оригинал пластик композициялар намойиш этилмоқда.

Шарқ миниатюраси ва Камолиддин Беҳзод ижоди Ўзбекистон рассомларининг янги авлодини илҳомлантириб келмоқда.