“Бизнинг мерос” туркумидан КРИКИС АНДРЕЙ ЯНИСОВИЧ 1950-1994

a_krikis_2020_banner3 июль 2020 йилда Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси, коронавирус пандемиясига қарамасдан “Бизнинг мерос” туркумидан АНДРЕЙ КРИКИСнинг шахсий кўргазмасини очди.

Маҳобатли рангтасвирчи. Ярославль шаҳрида археолог оиласида дунёга келган. Болалик йиллариданоқ Ўзбекистонда кейинчалик отасининг хизмат вазифаси туфайли дастлаб Тошкентда, сўнгра Самарқандда яшаган.  1976 йилда Ярославль бадиий билим юртини тугатиб, Самарқандга келди. 1986 йилдан Ўзбекистон ва чет элларда ўтказилиб келинган кўргазмалар қатнашчиси бўлган. 1988 йилдан Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси.   

a_krikis_2020_001Рассомнинг биринчи шахсий кўргазмаси 1986 йилда Тошкентда “Илҳом” ёшлар ижоди клубида, ҳаётлик чоғидаги охирги кўргазмаси 1994 йилда Меъморлар уюшмасида бўлиб ўтган.  Рассомнинг қисқача таржимаи ҳоли шулардан иборат.

У ўзини жуда тез ва “баралла” намоён қилди. Танқидчилардан бири уни Европа “трансавангард”* вакиллари қаторига қўшган. Аммо рассом ўзини замонавий санъатнинг бирон бир йўналиши билан чегараламаган. У ўзини эркин ижодий парвозсиз тассавур қила олмаган, гўё ўз фантазияларини   чеклай олмаган. Ўша давр  ижтимоий талабларига жавоб бермаган санъат деб беҳуда танқид қилувчи мансабдорларнинг, хасад қилувчиларнинг туҳматлари ва чақимчиликларига эътибор бермасдан тинимсиз ижод қилди, худди умри поёнига етай деб қолганини сезиб шошиларди, ўзи билмаган ҳолда уни тезлаштирарди. Врачлар қисқа ва лўнда  қилиб “бўёқчилар жигари” деб ҳукм чиқардилар. У ўзини бутунлай ишга бағишлаганди, қисқа бўлса ҳам самарали ижоди давомида 500 дан ортиқ рангтасвир асарлар яратди, аксарияти  1987–1989 йилларда Иркутск, Қозон, Рига, Москва, Деҳли, Стокгольм ва Гётебургда ўтказилган шахсий кўргазмаларида, Бангладешда халқаро Биенналеда, 1993 йилда    Сан-Францискода рус фестивалида намойиш этилган.

a_krikis_2020_003Андрей Крикис асарлари шаклдор ва предметсиз композициялар, реминисценция – полотноси эпатаж ва бўрттириб тасвирлаш элементлари, динамика, ички экспрессия шакл ва рангнинг ғаройиб уйғунлашуви билан ишланган кўринишда қурилган. Бу рангтасвир энергиясининг кучли оқими нафақат яққол кўриниш, балки чуқур онг ости бирикмаларини чорлайди, шу билан бирга ўткир фожиявий қарама – қаршилик ва кўтаринки руҳ бағишлайди.

a_krikis_2020_002Тақдир рассомга кулиб боқишга улгурди – у ҳаётлик чоғидаёқ танилган. Унинг асарлари Ўзбекистон музей тўпламларидан ташқари Англия, Германия, Греция, Исроил, АҚШ, Россия, Таиланд, Франция, Швеция хусусий галереяларидан ҳам жой олган…

Бу йил рассом таваллудининг 70 йиллиги нишонланмоқда. Ўзбекистон бадиий Академияси, Марказий кўргазмалар залида очилган Андрей Крикиснинг ретроспектив кўргазмаси янги, ёш авлодни Ўзбекистон ХХ аср охирининг иқтидорли санъат вакилларидан бири ижоди билан таништириш, унинг тенгдошлари учун эса маҳоратли, ўз принципларига содиқ ўзбек рангтасвирчилари отрядидаги “мустаҳкам қалай аскар”ни ёдга олиш имконини беради.

 

  Экспозицияда 20 дан ортиқ ЎзБА  Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси фондидан ва шахсий коллекциясидан олинган асарлари жой олган.

                                                                                                                                   Л.Кодзаева


* Трансавангард – термини италиялик профессор А. Бонито Олива томонидан тақдим этилган бўлиб, 1970 йил иккинчи ярими 1980 йиллар кўплаб оқимларни эски усталарнинг ва XX аср биринчи “изм”ларнинг стилизацияларини ифодаланишини бирлаштирган (“неоэкспрессионизм”, “ёш фовизм”, “маданий рангтасвир”, “эркин фигурация”, «неофигуравийлик» ва бошқалар). Шу билан бирга замонавий меъморликда «постмодернизм» дизайнда эса “ретро” услублари ривожланган. Бу барча йўналишлар авангардизмнинг аҳамиятини йўқотди, гўёки илгариги анъанага қайтишни истагандек.