Рангтасвирчи, график рассом. Киевда туғилган.
1905-1914 йилларда Одесса рассомлик билим юртида таҳсил олган. 1925 йилдан Ўзбекистонда яшаган. 1920 йилларнинг ўрталарида Андижон драма театрида сценограф бўлиб фаолият юритган, констуктивизм услубда ёрқин образли саҳна безаклари ва либослар яратди. Бу вақтда у Дю-бас таҳаллусига эга эди. У дастгоҳли рассомликда ўз истеъдодини намойиш этди ва таниқли колорист сифатида танилди. Импрессионистик услубда яратилган кўплаб тематик полотнолар, романтик манзара ва натюрмортларнинг муаллифи.Графиканинг турли техникаларида ишлаган моҳир ижодкор эди.Ўттизинчи йилларнинг ўрталаридан у Б.Пестинский графика гуруҳининг аъзоси эди. Улуғ Ватан уруши даврида у Шимолий фронтда хизмат қилди. Continue reading “«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ». Ужинский Игорь Васильевич. 1893-1954й.”