«Наврўз- 2019» Ўзбекистон халқ санъати усталари. Умирбоқий анъаналар

navruz_2019_01_bannerНаврўз байрами арафасида Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистоннинг таниқли халқ амалий санъат усталари – 2019 йил юбилярлари асарларидан ташкил этилган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Булар сулолавий усталар бўлиб, Ватанимиз халқ амалий санъатига ўзларининг бебаҳо ҳиссаларини қўшган, ўз ҳунарининг моҳир усталаридир. Улар Самарқанд кулолчилиги усталари гуруҳи – Уста Умарқул Жўрақулов (125 йил), унинг ижодий устахонадаги хамкасби –технолог ва педагог Софья Федоровна Ракова (100 йил)- Самарқанд кулолчилик мактаби асосчилари ва уларнинг маҳоратли шогирдлари – яқинда орамиздан кетган Хайдар Батуров ва хозирда ижод қилиб келаётган академик-кулол Худойберди Хақбердиевларнинг 70 йиллиги нишонланади. Continue reading “«Наврўз- 2019» Ўзбекистон халқ санъати усталари. Умирбоқий анъаналар”