«Дунё болалар нигоҳида»

shos_deti_2019_0012019 йил 12 март куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг марказий кўргазмалар залида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг маданияти, тарихи, анъаналари ва табиатига бағишланган «Дунё болалар нигоҳида» мавзуидаги болалар расмлари кўргазмаси очилди.

Кўргазманинг асосий ташкилотчилари – ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, халқ таълими ва мактабгача таълим вазирликлари.  

shos_deti_2019_002Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари, кўргазма иштирокчилари ва уларнинг ота-оналари, мураббийлари, ШҲТ давлатларининг Тошкентдаги миллий маданият марказлари вакиллари иштирок этдилар.

shos_deti_2019_003ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази директори Раҳматулла Назаров кўргазма ташкилотчилари ва иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, мазкур кўргазманинг асосий мақсадларидан бири бу болаларни  ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини уйғотиш, шунингдек, иқтидорли болаларда тасвирий санъатга бўлган қизиқишни уйғотишдан иборат.

Унинг сўзларига кўра, олинган барча асарлар ҳакамлар хайъати томонидан диққат билан кўриб чиқилди ва энг яхшилари кўргазмада намойиш этилди. Ғолиблар учта номинация бўйича танлаб олинди. Танлов жараёнида расмларнинг ўзига хослиги, бадиий маҳорати ва мавзуни очиб бериши ҳисобга олинди.

shos_deti_2019_004Р.Назаров бундай тадбирларда иштирок этиш болаларнинг ўз ижодий салоҳиятларини очиб беришига ёрдам беришига ва келажакда етук шахс бўлиб етишиш жараёнида жиддий қадам бўлишига ишонч билдирди.

Қуйида уч номинацияси бўйича ғолиблар  эълон килинди:

shos_deti_2019_0055-7 ёш. Мактабгача ёшдаги болалар: Янь Шу Тинг, 7 ёш, Хитой Халк Республикаси (1-ўрин); Исроилов Ёкут, 7 ёш, Ўзбекистон (2-ўрин), Тансин Сангит, 6 ёш, Ҳиндистон  (3-ўрин);

8-10 ёшдаги ўқувчилар: Авазжонова Эъзоза, 9 ёш, Ўзбекистон (1-ўрин); Си Анки, 9 ёш, Хитой Халк Республикаси (2-ўрин); Юзбашьян Анастасия, 9 ёш, Россия (3-ўрин);

11-12 ёшдаги ўқувчилар: Майрамбекова Гулзода, 12 ёш, Қирғизистон (1-ўрин); Исомиддинова Фарангиз, 12 ёш, Ўзбекистон (2-ўрин); Панкратова Алиса, 12 ёш, Қозоғистон (3-ўрин).

shos_deti_2019_006Болалар расмлари танлови ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва мактабгача таълим вазирликлари вакиллари, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари томонидан совғалар топширилди.

shos_deti_2019_018Кўргазманинг очилиш маросимида пойтахтимиздаги 280-мактабнинг «Рақс» хоеография гуруҳи ва Тошкент шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар марказининг «Зарб» ансамбли ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Кўргазма 2019 йил 15 мартгача давом этади.

shos_deti_2019_019Ушбу кўргазмада намойиш этилган ишлар, шу йил 28 май – 1 июнь кунлари Хитойда халқаро болалар кунига бағишланган кўргазмада, сўнгра 15 июнда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг давлат раҳбарлари учрашуи арафасида намойиш этилади.

 

ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази