9 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида академик Николай Шин таввалудининг 90 йиллигига бағишланган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Рассом 1928 йил Узоқ Шарқда Находкадан унча узоқ бўлмаган Тудим поёлкасида туғилган. 1937 репрессия йили корейсларнинг оммавий кўчирилиши даврида Николай Шин Ўзбекистонга келади.
1944-1948 йилларда П.П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида ўқийди. Кейинчалик 1954-1960 йилларда Тошкент Театр ва рассомлик институтида таҳсил олади. Н.С. Шиннинг ёшлик йиллари ва шаклланиш даври Иккинчи жаҳон уруш йиллари охирларига тўғри келган, Ўзбекистонга кўчиб келган корейсларнинг Тошкентга кириши таъқиқланган, у кўп билимларга маҳфий муваффақ бўлган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, рассомнинг отаси буддист, онаси ва бувиси христиан бўлганлар. Николай Шин нуқтаи назарида, унинг рангтасвир асарлари шарқ идеографияси таъсирида, бадиий уйғунликка ҳурмати генетик мерос ҳисобланади, буддизмдаги сокинлик ва дунёвий санъатга мансублик ҳиссини намойиш этади. Рассомнинг замондошлари даврида саёҳатларга чиқиш ва “носовет” рассомлари билан алоқада бўлиш имконияти бўлмаган. Уларга Ренесс ансдан то импрессионизмгача бўлган классик анъаналарда таълим берганлар.
1957 йил Москвада бўлиб ўтган Халқаро ёшлар ва талабалар фестивали Николай Шинга биринчи ва бош мукофотни тақдим этди, европалик замонавий рассомлар унинг ижоди билан танишдилар. Рассомнинг муросасиз шахсий бадиий манераси – “ярим тон эмас”, балки бутун ва контраст рангларда шаклланди. У ижодида ўзига хос бадиий мазмунни шакллантириб европа анъанавий рангтасвирида мужассам этди.
1960-йилларда Н. Шин Узоқ Шарқдан корейсларнинг оммавий кўчирилиши “Реквием” мавзусида ижод қилади. Қирғизистонда ҳам бир нечта асарлар яратган, улар Ўзбекистон Давлат санъат музейи коллекциясидан ўрин олган. 1962 йил рассом Рассомлар уюшмасига аъзо бўлади. Н. Шин қабул қилинган бадиий методлар ва расмий услуб чегарасида қолиб устахонада, гоҳида синф хонасида шахсий кўргазмалар ташкиллаштира олмай ҳаётдан узилган ҳолда Тошкент санъат музейи санъатшунослари кўмагида ижод қилади. Унинг бир қанча асарлари Республика кўргазмаларида иштирок этган, бироқ улар цензурадан ўтиши керак бўлган. Бу ҳол 1988 йил – “қайта қуриш” давригача давом этади, шундан сўнггина томошабинлар рассомнинг ижодини тўлиқ диапазонда кўришга муваффақ бўладилар.
Н. Шин 20 йилдан ортиқ вақт давомида “Севги афсонаси” ва “Реквием. Хотира йўли” рангтасвир туркуми устида ижод қилади. Уларда инсонларнинг мустабид тузум билан ихтилофлари фожеали мавзуси турли вариантларда кўрсатилган. “Севги афсонаси”да (100 дан ортиқ асарлар) Шарқ мумтоз шеърияти мавзуси, маънавий гўзаллик ва муҳаббат, бешафқат адолатсизлик, билан уйғунлашган образлар инсонийлик қадр-қиммати оёқ ости бўлганлиги акс этган. Туркумнинг эмоционал-образ ечимида рангтасвир муҳим рол ўйнайди: кескин динамика, рангнинг сезилар-сезилмаслиги ёки чўғдек ёниши, баъзан қувончли, ёрқин колорити, баъзида эса тўқ, деярли монохром – тасвирни шакллантириб ғояни ифодалаб беради. Худди шу мавзу – Инсон ва Истибдод – “Реквием. Хотира йўли” туркуми рамзий–метафорик образлар орқали, сталинизм даврини бошдан кечирган корейс халқининг фожеали тақдирини чуқур очиб беради. Туркумда 150га яқин асар мавзуси турли кўз қарашларда ифодалаган. Бу асарларда яхлитлик ва маҳобатлилик фазилатлари мавжуд. Рассом шартлиликка ва шаклларнинг экспрессиясига эътибор қаратади. Рангларнинг нафислиги кучли эмоционал таъсир кўрсатади. Композициянинг аниқ ечими мазмунни чуқурлаштириб имкон қадар диққат эътиборни – қайғу ва умидсизликнинг (реквием) йиғисига қаратади.
Н. Шин – романтик ва абстракт йўналишда ижод қилган рассом. Унинг сўнгги йиллардаги асарлари белгили шаклларга асосланган бўлиб кучли ижобий зарядга эга. Ёрқин ифодали абстракт рангтасвир орқали Н. Шин инсонлар онгида мураккаб ифодали тасаввур қолдиради. Унинг асарлари рассомнинг бой тасаввурида белгилар, ранг, шаклларда барҳаётдир. Улар декоратив бўлиб, маҳобатли рангтасвирга жуда яқин. Кўргазмада намойиш этилган “Сўқоқ” туркуми – “Марварид Сўқоқ мадҳияси” шундай асарлардан. Асар 1985 йилда бошлаган бўлиб, ўзбек ва корейс халқларининг анъанавий халқ декоратив амалий санъати асосида яратилган. Ушбу туркумдаги асарларда рассом соддалаштирилган шартли шаклларга мурожаат қилган, унинг манбалари анъанавий пластика, миллий матолар ва кашталарнинг нақшларида кўриш мумкин.
Н.С. Шиннинг ижодий изланиш услублари турли бўлишига қарамай, ички бирдамликка эга бўлиб, замонавий рассомнинг мураккаб ва драматик маънавий оламини очиб беради.
Рассомнинг 90 йиллигига бағишланган кўргазмасида унинг оилавий архиви ва Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан олинган 200дан ошиқ асарлар намойиш этилган.