2018 йил 10-14 октябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат Биенналеси бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчиси – Ўзбекистон Бадиий Академияси, Бош ҳомий – “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти. Биенналенинг асосий мавзуси: “Санъат ва технология. Тасдиқ ёки инкор” – замонавий глобаллашув ва технократик оламда ўз бадиий асарлари билан ўзига хос ижодкор, рассомнинг ўрни ҳақида.
VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат Биенналесининг айнан 2018 йил, Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган бир пайтда “Санъат ва технология. Тасдиқ ёки инкор” мавзусида ўтказилиши ўта рамзийдир. Continue reading “VIII халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси”