Стратегик ҳамкорлик доирасида ривожланиб бораётган Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар халқимизнинг тарихидаги янги саҳифаларни очмоқда. Икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш,икки томонлама маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида, 2018-йилнинг май ойида Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ханчжоу Бадиий академияси ўртасида имзоланган меморандум асосида Хитой рассомлари кўргазмаси ташкил этилмоқда. Кўгразмада намойиш қилинаётган асарлар, Ханчжоу Бадиий академиясидаги барча тасвирий санъат йўналишларини акс эттиради. Continue reading ““БИР МАКОН БИР, ЙЎЛ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎЗБЕК-ХИТОЙ ГУМАНИТАР-ИЖОДИЙ МАЛАКА АЛМАШИНУВИ ВА ХАНЧЖОУ БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ РАССОМЛАРИ КЎРГАЗМАСИ””
Month: Oktyabr 2018
Александр Николаевнинг «Воқеийликка саёҳат» номли шахсий кўргазмаси
Александр Николаевнинг «Воқеийликка саёҳат» номли кўргазмаси – рассомнинг замонавий реалликда, дунёда рўй бераётган ҳодисаларга бўлган муносабатининг изҳоридир. Марказий Кўргазмалар залида тақдим этилган экспозиция миқёси А. Николаев ижоди ретроспективаси кўламининг кенг эканлигидан дарак беради. У – ўзига хос, ноёб: мазкур давр мобайнида бизда бундай йўналишдаги шахсий кўргазма ташкиллаштирилмаган. Экспозиция рассом изланишларининг концептуал ғоялари кенглиги, у томонидан тадқиқ этилган муаммолар, томошабинга ҳозир ва келажак учун актуаллигини англаш имкониятини очиб беради. Continue reading “Александр Николаевнинг «Воқеийликка саёҳат» номли шахсий кўргазмаси”
VIII халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси
2018 йил 10-14 октябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат Биенналеси бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчиси – Ўзбекистон Бадиий Академияси, Бош ҳомий – “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти. Биенналенинг асосий мавзуси: “Санъат ва технология. Тасдиқ ёки инкор” – замонавий глобаллашув ва технократик оламда ўз бадиий асарлари билан ўзига хос ижодкор, рассомнинг ўрни ҳақида.
VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат Биенналесининг айнан 2018 йил, Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган бир пайтда “Санъат ва технология. Тасдиқ ёки инкор” мавзусида ўтказилиши ўта рамзийдир. Continue reading “VIII халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси”
«Сонхакхве»
2018 йил 2 октябрь куни Марказий кўргазмалар залида Жанубий – Кореялик рассомларнинг «Сонхакхве» анъанавий кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазма қирқинчи марта ўтказилаётган бўлиб, буларнинг барчасида иштирок этаётган рассомлар профессионал бўлмасаларда, бўш вақтларида рангтасвир, графика, каштачилик ва хаттотлик санъатида ижод қилиб ўз ютуқлари ривожини намойиш этиб келмоқдалар. Асарлар мавзулари турли хил – манзара, натюрморт, жанрли лавҳалардан иборат. Continue reading “«Сонхакхве»”