Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида 6 сентябрь куни Қозоғистонлик рассом Батухан Байменнинг шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.
Батухан Баймен замонавийликни чуқур хис қилувчи Қозоғистон дастгоҳли графика мактабининг ёрқин намоёндаси. Рассомнинг график асарларида тасвирланган ўз юртининг тарихи, муаммолари ва ҳозирги даврдаги позицияси томошабинни бефарқ қолдирмайди. Батухан Баймен 1955 йилда Чимкент яқинидаги Тулкибос районида кўп фарзандли, тарих ўқитувчиси оиласида дунёга келди. Оилавий кутубхонасида китоблари кўп бўлиб, ота-онаси ўн бир фарзандларини ўқишга қизиқтира олди. Ўспирин Батуханни мактаб интернатига берганларидан сўнг унда рассомлик истеъдоди намоён бўлди ва рассом бўлиш иштиёқи янада ортди. Бўлажак рассом Чимкент педагогика университетининг бадиий графика факультетига ўқишга киради ва 1977 йилда тугаллайди. Continue reading “Батухан Байменнинг шахсий кўргазмаси”