Марказий кўргазмалар залида 2018 йилнинг 8 июнь куни «Круг и…» ижодий гуруҳининг “Этюд” бадиий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу гуруҳ ўн бир йил давомида томошабинларни ўзларининг асарлари билан мафтун қилиб, ўзига хос экспериментал вернисажлари билан барчага завқ улашиб келмоқдалар. Ҳар бир янги кўргазма аниқ бир мақсадли мавзуга йўналтирилган – “Қарама-қаршиликлар”, “Акс”, “Ёруғлик” ва ҳ.к. Бу йилги кўргазмада асосий ўрин плэнердаги Этюдларга берилган, улар ҳар бир рассомнинг ижодий жараёнида асосий омил бўлиб хизмат қилади.
“Этюд” сўзи француз тилидан “ўрганиш”, лотинчадан “қунт”, “интилиш” деб таржима қилинади, бу сўзларнинг тасдиғи сифатида Оқтош (“Камалак” оромгоҳи), Рохат (Чирчиқ дарёси), Чингелди, Политотдел, Зомин, Тошкентда – ботаника боғи, Ўрда, Шота Руставели кўчаси ва бошқа кўплаб жойларда бир йил давомида ёзилган этюдлар мисол бўла олади.
Таниқли рангтасвирчи – плэнерист Римма Гаглоева “инсонни билишни хоҳласанг у билан тоғга боргин” деган эди.
Гуруҳ қатнашчиларининг фикрича, ушбу сафарлар уларни янада жипслаштиради, гўзалликка бўлган муҳаббатлари, шу билан бирга бир ғоя ва бир мақсад сари одимлашлари, рассомларни бир оқимдаги ижодлари орқали – “Қандайдир бир коллективга хос медитация рўй беради” (Рахметов Тимур)
Кўргазманинг очилиш маросимида рассом Виктория Пак ижросида С.В. Рахманиновнинг Ор. 39 No. 5, ми-бемоль минор и Ор. 33 No. 5, соль минор этюдлари янграйди, бу ушбу кўргазманинг яна бир ўзига хос томонларидан бири. Мусиқа асари рассомларнинг этюд яратиш жараёнларидаги руҳий ҳолатлари билан ҳамохангдир.
Қатнашчилар – Нигора Латипова, Тимур Рахметов, Андрей Чапленко, Сарвар Сулаймонов, Виктория Пак ва Наталья Жмакиналар ўз этюдларида бизни ўраб турган оламни улуғворлигини ва гармониясини ҳис қилган холда, ўз дунёқарашлари орқали кўрсатиб бера олганлар.