Латвия Республикаси ташкил этилганлигининг 100-йиллигига бағишланган Латвиялик фоторассомларнинг бадиий кўргазмаси.

latvia_banner_2018

Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йилдан бошланиб, бугунги кунга келиб барқарор иқтисодий ва маданий алоқаларнинг мустаҳкаманишига эришилди. Бугунги кўргазма Латвия Республикаси мустақиллика эришганиниг 100-йиллигига бағишланган бўлиб, икки халқ ўртасидаги дўстликнинг яққол намунасидир.

 Ушбу кўргазма уч қисимдан иборат:

«Латвиянинг XX-XXI асрлардаги ютуқлари» – ушбу бўлим техника, химия, физика ва қурилиш соҳаларини кўрсатиб беради. Танланган ютуқлар латвияликларнинг катта салоҳиятини намойиш этиб, 20-асрнинг бошларидан ҳозирги кунгача инновацион ечимлар ишлаб чиқарди. Латвия ўзининг эришган ютуқлари учун дунёда тан олинди.

«Халқ костюмларидан бугунги кун кийимларига қадар».

Латвия халқларининг анъанвий либослари ўзининг турли туманлиги ва ёрқинлиги билан ажралиб туради.   Замонавий Латвия худудида кийиладиган кийим ишлаб чиқариш тарихи доимий равишда баҳоланади ва ўрганилади. Анъанавий ва замонавий либосларнинг моҳиятини яхшироқ очиб бериш учун фоторассом Юргис Риквейлис туркум фотоларини яратди, унда Латвия костюмининг алоҳида элементлари ва замонавий дунёдаги стилизациясини кўришимиз мумкин бўлади.

«Гўзал Латвия» – фотографиялар туркуми Латвиянинг табиат ландшафтини макротасвир ва аэрофототасвир орқали кўрсатиб берадилар. Латвия табиати турли фаслларда ва турли климатик шароитларда акс эттирилган. Шунингдек томошабинлар Латвиянинг машҳур қўриқхонаси ва диққатга сазовар жойлари бўлмиш – Звартес Турайда қоялари,  «Вентас Румба» шаршараси билан танишиш имкониятига эга бўладилар.