АНЪАНАВИЙ “НАВРЎЗ – 2018” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ

navruz_2018_001Наврўз байрами шарқ халқлари орасида бир неча минг йиллардан буён нишонланиб келинмоқда. Наврўз табиатнинг ўзидан келиб чиққан холда, куну -тун тенглашгандан сўнг, кунларнинг узайиши, табиатнинг уйғониш байрамидир. Аёзли қишдан сўнг кўкда қуёшнинг юз кўрсатиши, қирларда майса-гиёҳларнинг ниш уриб чиқиши халқимиз учун ҳақиқий байрамга айланган. Нав – Янги, рўз – кун, яъни Янги кун деб аталиши бежиз эмас.

Бу байрам, аввало, табиатнинг жонланиши, янгиланиши, Янги йил билан юртимизга гўзал баҳор фасли кириб келиб, ўзининг яшил сепини ёйиши билан бошланади.

navruz_2018_002Анъананага мувофиқ Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси Наврўзни вернисаж билан қарши оладилар.

Марказий Кўргазмалар залида очилган кўргазмада Анвар Мирсагатов, Акмал Нур, Махкамов Бахтиёр, Искра Шин, Хаким Мирзахмедов, Дилором Мамедова, Тюрин Александр, Байбосинов Серсенбай, Римма Гаглоева, Хуршид Зиёхонов, каби таниқли рассомлар ўзларининг янги  асарлари билан иштирок этмоқдалар. Уларнинг асарларида баҳорнинг нафислиги ва гўзаллиги, борлиқнинг фалсафона талқини, янгича бадиий ифода изланишларини кўрамиз.    Кўргазма залининг 1 қаватида халқ амалий санъати усталаридан  Алишер Назиров, Шарофиддин Юсупов, Назруллаевлар сулоласи, Сирожиддин Рахматуллаев, Мирзахмедовлар сулоласи, Зокир Ғофуровларнинг ижод намуналари ўрин эгаллаган.

navruz_2018_004Экспозициядан 250дан ортиқ рангтасвир, графика ва амалий санъат асарлари ўрин олган.