Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор…
Зулфия
Орзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасдир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади.
Анъанага кўра Бадиий кўргазмалар Дирекцияси 8 март – халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Баҳор вернисажи» бадиий кўргазмасини тақдим қилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг етук аёл рассомларининг 100 дан ортиқ рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарлари ўрин эгаллади.
Мана юз йилдан ортиқ давр мобайнида мазкур байрамда аёлларни табассум ва гуллар билан табриклаш имконини бергани учун қадрлашади. Бу 1910 йил Копенгагенда бўлиб ўтган конференцияда Клара Цеткиннинг хотин-қизларни озод қилиш муаммосига жамиятни жалб қилиш мақсадида халқаро аёллар кунини жорий қилиниши тўғрисида таклиф киритганидан бошланган. Мазкур байрам «Халқаро Хотин-қизлар куни» расмий мақомига 1975 йилда БМТ қарорига биноан эришди.
XXI асрда аёллар мустақил ижодкор, улар ўзларини замонавий ҳаётнинг деярли барча амалий соҳаларида, жумладан санъатда ҳам намоён этадилар.
Шу каби Марказий кўргазмалар залидаги вернисажда ҳам Ўзбекситондаги аёл рассомлар ижоди билан танишиш мумкин. Уларнинг асарларида ички энергия ва рангларга бой палитранинг туслари акс эттирилган – Римма Гаглоева, Вера Нечаева, Искра Шин, Дилором Мамедова, Оксана Залевская, Нодира Орипова, Татьяна Фадеева, Марина Бородина, Людвига Нестеровичлардир.
Вернисаж доирасида К.Беҳзод номли Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ўзларининг ижодий изланишлари, ёшлик шижоати ва тажрибалари акс этган асарлари билан қатнашмоқдалар.
Аёл образлари акс этган полотнолар экспозициянинг кўркига кўрк қўшиб турипти. Мазкур вернисаж аёл ижодкорларнинг чексиз фантазияларини, нозиклик, нафислик ва саҳийликларини сақлаган холда касбларининг қийинчиликларини енгиб ўтаётганликларини исботидир.