Баҳор вернисажи

Салқин саҳарларда, бодом гулида,

Бинафша лабида, ерларда баҳор.

Қушларнинг парвози, елларнинг нози,

Бахмал водийларда, қирларда баҳор…

Зулфия

vesenniy_vernisaj_2018_001Орзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасдир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади.

Анъанага кўра Бадиий кўргазмалар Дирекцияси 8 март – халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Баҳор вернисажи» бадиий кўргазмасини тақдим қилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг етук аёл рассомларининг 100 дан ортиқ рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарлари ўрин эгаллади. Continue reading “Баҳор вернисажи”