“Бизнинг мерос” туркумидан Абдулҳақ Абдуллаев таввалудинининг 100 йиллигига бағишланган ретроспектив кўргазма 1918-2001

abdulkhak_abdullaev_2018_00126 январь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Ўзбекистон Халқ рассоми, академик Абдулҳақ Абдуллаев таввалудининг 100 йиллигига бағишланган ретроспектив кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

abdulkhak_abdullaev_2018_0021931 йилда  Абдулҳақ Абдуллаев Самарқанд бадиий техникумига имтиҳонларсиз қабул қилинади.У ерда  Ўзбекистон санъати тарихида ўчмас из қолдирган – Лев Леонардович Буре, Зинаида Михайловна Ковалевская, Павел Петрович Беньковлар қўлида таҳсил олади. 

1938 йили Москва рассомлик институтига ўқишга киради. Тасвирий санъатнинг қатор жанрлари ичидан Абдулҳақ Абдуллаев  портрет жанрини танлади. Рассомнинг портрет воситасида киши харктерини очиб беришдаги ишонтириш кучи шундан иборатки, даставвал, унинг асарларида инсонга хар тарафлама қизиқиб қараш мавжуд, инсоннинг ички дунёсига  теранроқ кириб боришга интилиш яққол сезилиб туради. “Бирон –бир одамдан ёки бирон-бир буюмдан завқ олиш туйғуси  мени инсон образини тасвирлаш санъатига етаклаб келди. Мен ҳамиша гўзал, истедодли одамларнинг шайдоси эдим. Портрет чизиш санъатига келсак, бу санъат мулоҳаза қилишга, гўшанишин бўлишга ундайди. Бу санъат одамларни тушуниш  ва киши маънавий дунёсини бойитиш воситаси бўлгани туфайли мен учун ниҳоятда жозибалидир”- деб ёзган эди Абдулҳақ Абдуллаев.

abdulkhak_abdullaev_2018_003Турли йилларда яратилан автопортретлари унинг ижодида алоҳида ўрин тутади. Санъатшунос Тилаб Махмудовнинг фикрича – “Бу автопортретлар йиллар ўтгани сайин рассомнинг мўйқалам услуби қай тарзда ўзгариб, шаклланиб борганлигини кўрсатади”.Томошабин учун автопортрет рассомнинг шахсий дунёсига кириб бориш демакдир, мисол учун сомбреро кийимидаги  ёки Индонезия миллий бош кийимида – булар гўёки театрлаштирилган томошанинг бир қисмидек. Маълумки рассом мексиканча ва ҳиндча оҳангларни ёқтириб тинглаган, яхши рақсга тушган ва жаҳон шоирлари шеърларини ифодали  қилиб  ўқир эди.

Буларнинг барчаси мазкур вернисажда Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси ва рассомнинг оилавий коллекциясидан олинган рассомнинг 50 дан ортиқ асарларида кўришимиз мумкин.

 

Ўзбекистон санъати ривожига катта ҳисса қўшган театр ва кино актёрлари Аброр Хидоятов, Лутфихоним Саримсоқова,  ёзувчилар Ойбек, Абдулла Қаххор, композиторлар Мухтор Ашрафий, шоир Шухрат, уста Усто Ширин Муродов, рассом Чингиз Ахмаровлар ва бошқа буюк маданият арбобларининг сиймолари Абдулҳақ Абдуллаевнинг асаларида акс этган.