Ёз мавсумининг қизғин палласида 19 июль куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир, графика ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2017 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади. Улар орасида катта авлод вакиллари Михаил Аринин, Варшам Еремян, Александр Николаев (Усто Мўмин), Владимир Рождественскийларга 120 йил, Инесса Гартван, Владимир Кайдалов, Дмитрий Синицкий, Константин Чепраковларга 110 йил, Константин Богодухов, Нина Кырмская ва Семен Стрибныйларнинг 100 йиллиги, шунингдек 1960 -1970 йилнинг машҳур рангтасвирчилари Бахтиёр Бобоев, Галина Мордвинцева, Юрий Стрельников, Юрий Талдыкин, Масхуд Тохтаев, графиклар Вил Паршин, Анатолий Циглинцев, Самарқандлик ҳайклталтарошлар Эйнулла Алиев ва Нодар Бандзеладзе. Ўтиб кетган рассомлар орасида энг ёши Масхуд Тохтаев бу йил 70 ёшни қаршилаган бўлар эди. Унинг асарлари экспозицияси биринчи қаватдан жой олган. Continue reading “«Бизнинг мерос» туркумидан « ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма”