Ўзбекистон Халқ Рассоми Тўра Курязовнинг “Тарих саҳифалари” деб номланган шахсий кўргазмаси

tura_kuryazov_0124 май куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Халқ  рассоми Тўра Курязовнинг 80 йиллиги ва ижодига 57 йил тўлиши муносабати билан   ўтказиладиган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Рассом  дастлаб П.П. Беньков номли рассомчилик билим юрти, кейинчалик Островский номли  Театр – рассомлик институтини тамомлаган.

Т. Курязов таниқли рассом  ва музей ишининг ташкилотчиларидан бўлган И.В. Савицкий  билан ҳамкорликда кўплаб экспедицияларда бўлган.  Бир қанча вақт Рига шаҳрида академик З.А. Индулис  устахонасида фаолият юритган. Санкт Петербургда Давлат  Эрмитажида Рубенс, Веласкес, Рембрант  каби қадимги  рассомларнинг  технологияларини  ўрганиб, малакасини оширган. Continue reading “Ўзбекистон Халқ Рассоми Тўра Курязовнинг “Тарих саҳифалари” деб номланган шахсий кўргазмаси”