Тошкетдаги Гёте-институти ва Ўзбекистон Бадиий Академияси, Хорижий давлатлар билан алоқа институти (ifa, Штутгарт, Германия), ARCH+, “Архитектура ва шаҳарсозлик” журнали (Берлин) билан ҳамкорликда яратилган кўргазмасини тақдим этадилар.
Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда аввало ер шари аҳолисининг ярмидан кўпини шаҳарда яшашини, иқлим шароитлари ўзгаришлари, углеводород заҳираларини камайиб бориш ҳавфи каби муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ҳозирги даврнинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб, айнан шаҳарнинг муаммолари ҳисобланади. Кўргазмада Осиё, Африка ва Америка давлатларининг “Қазиб олинган ёқилғи манбаларидан энергияни қайта ишлаш жараёнида шаҳар кўринишини ўзгариши”, “Қайта ишлаб чиқарилган энергия манбаларини шаҳар тизимига, барқарор ривожланиши сиёсатига ва ҳаракатига таъсири” каби инновацион лойиҳаларни тақдим этди.
“Пост-нефт шаҳри” кўргазмаси келажак лойиҳалар билан бирга ўтмишдагилари ҳақида ҳам ҳикоя қилади. Кўргазманинг мавзусидан ҳам билиш мумкинки “Келажакдаги шаҳар тарихи” ҳар қандай келажак лойиҳасининг асоси, албатта, ўтмишдаги тажрибалар билан ўзаро боғланган ҳолда яратилади. Бу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида 11та актуал ишлар 9 та эталон лойиҳалар билан ўзаро таққосланиб, замонавий ва ўтмиш лойиҳаларини шаҳар ҳаракати ва урбанистик тизимда намойиш этилади. Эҳтимол бугунги ишланган лойиҳалар шаҳар утопиясининг замонавийлигига асослангандир. 20 аср ўрталарида ишлаб чиқилган шаҳар муаммолари ечимини ўзида акс эттирган кўпгина лойиҳалар, ҳозирги кунда яна қайта кўриб чиқилиб, мукаммаллаштириб ҳаётга тадбиқ этиб келинмоқда. Иқлим ўзгаришлари, қазиб чиқарилган ёқилғи турларини тугаб бориши, шунингдек молиявий ва тизимдаги кризислар шаҳарларнинг янги планлаштирилаётган шаҳар лойиҳаларини нафақат экологик лабораторияларга айлантирмоқда, шу билан бирга ижтимоий ўзгаришларига хам сабаб бўлади.
Бундай улкан шаҳарсозлик лойиҳалари қаторида Абу-Дабидаги (Masdar), Дубайдаги Ксеритаун (Xeritown) ёки Эфиопиядаги НЭУГ (NEST), шунингдек, аввалдан мавжуд, структураси ўзгартирилган лойиҳалар ҳам намойиш этилган. Масалан: Куритиба шаҳри марказидаги жамоатчилик транспорти концепцияси, Нью-Йоркдаги Хай-Лайн (High Line) боғининг рекультивацияси ёки “Энг яхши макон” (Better Place), хозирги кунда Исроилда ҳаётга тадбиқ этилган батареялари алмаштириладиган электромобилларнинг тармоқли лойиҳаси ҳам шулар жумласидандир. Рауль Бунсхотен ва унинг урбанистик тадқиқотлар соҳасида иш юритувчи архитектура бюросининг (CHORA) етакчи экспертлари Тайван бўғозининг қирғоқларида жойлашган, Хитой ва Тайван шаҳарларини энергия билан таъминлаш трансчегаравий лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Studio Mumbai Architects томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада Ҳиндистон халқ ҳунармадчилиги анъаналари тилдан тилга, авлоддан авлодга ўтиб келаётганлигини назарда тутган ҳолда, албатта уларни типик муайян бир регион архитектурасини замонавийлаштириб, келгусидаги лойиҳаларда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади.
Лойиҳалар презентацияси анимация ва видеоматериаллар билан биргаликда кўрсатилади, бу эса ўз навбатида лойиҳалаштиришнинг алоҳида аспектларини кўриб чуқурроқ тушунишга имкон яратади. Бундан ташқари араб шаҳарлари Масдар ва Ксеритауннинг макетлари шаҳарсозлик лойиҳаларини кўргазма залида кўриш имконини беради. Гарчи намойиш этилаётган проектлар услуби ва аҳамиятига кўра турли хил бўлса ҳам, барчаси муҳим бир мезонга эга: улар тафаккурнинг инновацион ва бўйсинувчан алоқаларини яққол акс эттиради. Бу эса шаҳарларимизнинг янгича қиёфасини яратиш ва сайёрамизнинг барқарор келажаги учун муҳимдир.
ARCH+
Хорижий давлатлар билан алоқа институти (ifa, Штутгарт, Германия) кўргазмаси, ARCH+, “Архитектура ва шаҳарсозлик” (Берлин) журнали билан ҳамкорликда.