Ўзбекистон Халқ Рассоми Тўра Курязовнинг “Тарих саҳифалари” деб номланган шахсий кўргазмаси

tura_kuryazov_0124 май куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Халқ  рассоми Тўра Курязовнинг 80 йиллиги ва ижодига 57 йил тўлиши муносабати билан   ўтказиладиган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Рассом  дастлаб П.П. Беньков номли рассомчилик билим юрти, кейинчалик Островский номли  Театр – рассомлик институтини тамомлаган.

Т. Курязов таниқли рассом  ва музей ишининг ташкилотчиларидан бўлган И.В. Савицкий  билан ҳамкорликда кўплаб экспедицияларда бўлган.  Бир қанча вақт Рига шаҳрида академик З.А. Индулис  устахонасида фаолият юритган. Санкт Петербургда Давлат  Эрмитажида Рубенс, Веласкес, Рембрант  каби қадимги  рассомларнинг  технологияларини  ўрганиб, малакасини оширган. Continue reading “Ўзбекистон Халқ Рассоми Тўра Курязовнинг “Тарих саҳифалари” деб номланган шахсий кўргазмаси”

ПОСТ-НЕФТЬ ШАҲРИ. КЕЛАЖАКДАГИ ШАҲАР ТАРИХИ

german_exhibition_2017_01Тошкетдаги Гёте-институти ва Ўзбекистон Бадиий Академияси, Хорижий давлатлар билан алоқа институти (ifa, Штутгарт, Германия),  ARCH+, “Архитектура ва шаҳарсозлик” журнали (Берлин) билан ҳамкорликда яратилган кўргазмасини тақдим этадилар.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширишда аввало ер шари аҳолисининг  ярмидан кўпини шаҳарда яшашини, иқлим шароитлари ўзгаришлари, углеводород заҳираларини камайиб бориш ҳавфи каби муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ҳозирги даврнинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб, айнан шаҳарнинг муаммолари ҳисобланади. Кўргазмада Осиё, Африка ва Америка давлатларининг “Қазиб олинган ёқилғи манбаларидан энергияни қайта ишлаш жараёнида шаҳар кўринишини ўзгариши”, “Қайта ишлаб чиқарилган энергия манбаларини шаҳар тизимига, барқарор ривожланиши сиёсатига ва ҳаракатига таъсири” каби инновацион лойиҳаларни тақдим этди. Continue reading “ПОСТ-НЕФТЬ ШАҲРИ. КЕЛАЖАКДАГИ ШАҲАР ТАРИХИ”