АНЪАНАВИЙ  “НАВРЎЗ – 2017” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ

navruz_2017_00Наврўз байрами шарқ халқлари орасида бир неча минг йиллардан буён нишонланиб келинмоқда. Наврўз табиатнинг ўзидан келиб чиққан холда, куну -тун тенглашгандан сўнг, кунларнинг узайиши, табиатнинг уйғониш байрамидир. Аёзли қишдан сўнг кўкда қуёшнинг юз кўрсатиши, қирларда майса-гиёҳларнинг ниш уриб чиқиши халқимиз учун ҳақиқий байрамга айланган. Нав – Янги, рўз – кун, яъни Янги кун деб аталиши бежиз эмас.

Бу байрам, аввало, табиатнинг жонланиши, янгиланиши, Янги йил билан юртимизга гўзал баҳор фасли кириб келиб, ўзининг яшил сепини ёйиши билан бошланади. Continue reading “АНЪАНАВИЙ  “НАВРЎЗ – 2017” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ”

Баҳор вернисажи

veseniy_vernisaj_2016_01Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор…

Зулфия

Орзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасдир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади. Continue reading “Баҳор вернисажи”

Шоир Эркин Вохидов ҳайкали

erkin_vakhidov_02Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида ўзбек шоири ва драматурги жамоат ва давлат арбоби ЭРКИН ВОХИДОВНИНГ ҳайкали лойиҳаси бўйича танлов ўтказилмоқда. Continue reading “Шоир Эркин Вохидов ҳайкали”