“ТОШКЕНТ ҚУВОЧЛАРИ” – ДУНЁ БОЛАЛАРИ ҚУВОНЧЛАРИ

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_01Янги йил арафасида болажонларимиз учун ҳақиқий шодиёна байрамлари ташкил қилинди. 26 декабрь куни “Тошкент қувочлари” VI Халқаро болалар расмлари Биенналеси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Байрамона безатилган Марказий кўргазмалар залида жажжи рассомлар қўллари билан яратилган асарлар экспозицияси ташриф буюрган ҳар бир тмошабинни бефарқ қолдирмади.
Байрам ташкилотчилари Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда “Соғлом авлод учун” хайрия фонди.

Биенналенинг ёпилиш маросимига таниқли санъат ва маданият арбоблари, дипломатик ваколатхоналар ходимлари, ёш рассомлар, шаҳар ахли ва меҳмонлар ҳамда ОАВ ходимлари йиғилишди.

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_02Тантанали тақдирлаш маросимининг очилишида Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур Биеннале иштирокчилари ва унинг ғолибларини чин юракдан табриклаб, асарларда болалар атроф-мсуҳитни, ундаги воқеликларни ўзгача назар билан акс эттирганлар. Кўргазма ҳар бир томошабинда яхши таассуротлар қолдириб, ҳаётдаги муаммоларни вақтинча бўлса ҳам унутиб, бахтли, беғубор болалик дунёсига шўнғишга ундайди. Чунки болалар дунёси энг соф, самимий, беғубор ва хурсандчиликларга бой дунёдир ва биз катталар кўп нарсаларни болалар нигоҳи орқали тасаввур қилишни ўрганишимиз керак деди. У ўз навбатида ҳайъат раиси ва аъзоларини масъулиятли вазиваларини ситқидилдан адо этганлари билан қутлаб, ғолибликни қўлга киритган номзодларни яна бир бор табриклади.
Эслатиб ўтиш жоиз, “Тошкент қувочлари” VI-Халқаро болалар расмлари Биенналеси болалар ижодини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон ёшларининг хорижий давлатлардаги тенгдошлари билан ўзаро тушунчалари ва ҳамкорликларини ўрнатиш, иқтидорли ёшларни ихтиро қилиш, ўсиб келаётган ёш рассомларга ўз маҳоратларини оширишларига кенг имконятлар яратиш, шунингдек, болаларнинг интелектуал савиясини ривожлантириш, мамалакатимиз ва халқаро маданияти ва тарихига қизиқиши ҳамда улар ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш мақсадида ташкил қилинган.

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_03Бу йилги Биенналенинг Бош соврини “Гран При” мукофоти 8 ёшли Таиландлик рассом Чаянонт Саксиривутто, – “Happy day” иши учун, насиб этди. Шунингдек, “Мавзуни энг яхши ёритганлиги учун”, “Профессионаллик маҳорат учун”, “Ижодий фантазия учун” каби номинациялар ғолибларига 7та олтин, 7та кумуш ва 7та бронза медаллари, эсдалик совғалар ва “Тошкент қувочлари” VI Халқаро болалар расмлари Биенналесининг сертификатлари билан тақдирландилар.
Ўз навбатида Ҳайъат раиси Латвиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Эдгарс Бондарс барча ташкилотчилар ва иштирокчиларни қизғин қутлаб, ғолибни аниқлашда ёрдам берган ҳайъат аъзоларига миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Диплом ва медалларни Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нур топширди.

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_04
Бронза медаллари соҳиблари:

1. Азимжонов Хасан, Ўзбекистон
2. Нозирова Мари “Болалик дунёси”. 7 ёш, Тожикистон
3. Юхневич Анна “Оилавий олма”. 10 ёш, Ўзбекистон
4. Жанг Синьян, 7 ёш, Хитой
5. Аннанепесов Аврей, “Ахалтекин оти”. 15 ёш, Туркманистон
6. Чайват Сангвара, “Менинг орзуим”, 14 ёш, Тайланд
7. Худойқулова Дилнура, “Сўзана тикамиз”, 8 ёш, Ўзбекистон

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_06Кумуш медали соҳиблари:
1. Шенел Эйлул, 7 ёш, Туркия
2. Рейнолдас Келпса, “Мен яшаётган дунём”, 10 ёш, Литва
3. Бадалова Хеяли, “Чойхўрлик”, 15 ёш, Озарбайжон
4. Юсова Дарья, “Ўрмон эгаси. Сир сақловчи”, 14 ёш, Ўзбекистон
5. Сандия Лиепина, “Болалар дунёси”, 9 ёш, Латвия
6. Вейсс Майра, “Менинг Ватаним”, 11 ёш, Исроил
7. Бердиева Мержен, “Менинг оилам”, 15 ёш, Туркманистон

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_07Олтин медали соҳиблари:
1. Сивак Эвелина “Онамга ёрдам бермоқдаман” иши учун, 7 ёш, Қозоғистон
2. Мицуки Изумидатэ “Менинг дўстим”, 5 ёш, Япония
3. Галинска Катрина “Менинг дунём”, 6 ёш, Латвия
4. Шукурбеков Рустам “Менинг халқим”, 13 ёш, Ўзбекистон
5. Гурнитский Иван “Севимли мушук”, 9 ёш, Украина
6. Морозова Анна, 10 ёш, Ўзбекистон
7. Ло Сяого, “Ноёб туш”, 11 ёш, Хитой

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_08Гран–при соҳиби -8 ёшли Чаянонт Саксиривутто, — “Happy day” иши учун, Таиланд

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_05

 

Эсдалик медаллари ғолиблари:
1. Эшмамбетова Акилой. 10 ёш, Қирғизистон
2. Эргашева Нозима. 6 ёш, АҚШ
3. Насиров Ролан. 7 ёш, Ўзбекистон
4. Саидқулова Муқаддас. 8 ёш, Ўзбекистон
5. Абхишек Кумар. 12 ёш, Ҳиндистон
6. Гонсало Дуарте. 10 ёш, Португалия
7. Ноа Ашрат Мухаммад Салах. 14 ёш, Египет
8. Бўлатжон Енлик. 8 ёш, Қозоғистон
9. Калганова София. 15 ёш, Қозоғистон
10. Паннапач Кередеж. 14 ёш, Таиланд
11. Навапрон Кринчан. 10 ёш, Таиланд
12. Аталайман Зейнеп. 11 ёш, Туркия
13. Салахуддинова Лазиза. 6 ёш, Ўзбекистон
14. Жойхиба. 10 ёш, Франция
15. Алексеенко Елизавета. 12 ёш, Украина
16. Лукина Анастасия. 14 ёш, Украина
17. Мишель. 12 ёш, Германия
18. Ян Паас. 14 ёш, Германия
19. Ателье “Коко”. 5 ёш, Япония
20. Касанэ Нанжо. 14 ёш, Япония
21. Мики. 10 ёш, Япония
22. Бахрамова Маҳбуба. 7 ёш, Ўзбекистон
23. Поторочин Иоанн, Ўзбекистон
24. Абдурасулов Абдужалил. 10 ёш, Ўзбекистон
25. 15-сонли болалар мусиқа ва санъати мактаби
26. Хусанова Маржона. 11 ёш, Ўзбекистон
27. Жалолов Низомиддин. 8 ёш, Ўзбекистон
28. Ким Валерия. 11 ёш, Ўзбекистон
29. Ли Анна. 8 ёш, Ўзбекистон
30. Исмоилова Рисолатбону. 7 ёш, Ўзбекистон
31. Мухсимова Омина. 9 ёш, Ўзбекистон
32. Алиева Мерием. 10 ёш, Ўзбекистон
33. Цин Фуман. 8 ёш, Хитой
34. Гуо Байи. 9 ёш, Хитой
35. Ван Ижуо. 6 ёш, Хитой
36. Мадиярова Гулноза. 12 ёш, Ўзбекистон
37.Раҳимова Шохсанам. 11 ёш, Ўзбекистон
38. Тоғаев Оғабек. 15 ёш, Ўзбекистон
39. Мухаммадалиева Чарос. 13 ёш, Ўзбекистон
40. Хамзаева Мухлиса. 11 ёш, Ўзбекистон
41. Ғофуров Пўлатжон. 14 ёш, Ўзбекистон
42. Кан Артём. 9 ёш, Ўзбекистон
43. Раджабова Дурдона. 5 ёш, Ўзбекистон
44. Абдурашидов Озодбек. 14 ёш, Ўзбекистон
45. Цой Евгения. 11 ёш, Ўзбекистон
46. Рустамова Севинч. 10 ёш, Ўзбекистон
47. Ташматова Лейла. 8 ёш, Ўзбекистон
48. Давлатёров Саидамир. 9 ёш, Ўзбекистон
49. Назарова София. 6 ёш, Ўзбекистон
50. Нарзуллаева Диёра. 9 ёш, Ўзбекистон
51. Махмуджонов Абубакир. 7 ёш, Ўзбекистон

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_09Тадбир доирасида жорий йилнинг 20 октябрь куни Польшанинг Торуй шаҳрида XX –Халқаро ёшлар ва болалар расмлари Биенналеси бўлиб ўтган эди. Биеннале ҳайъати 40та мамлакатдан иштирок этган 9616та ишдан 848тасини танлаб олишди ва 40та мукофот, 40та алоҳида соврин ҳамда 3та жамоа ишларига мукофотлар ажратди. Мана шу Биенналеда Республика санъат мактаби ўқувчиси, 15 ёшли Фаррух Давлатов лауреат бўлди. Шунингдек, К. Мавлонова ва Г. Цингаловалар турли хил номинация эгаси бўлишди.

detskaya_biennale_nagrajdenie_2016_10Совринларни Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нур тантанали равишда эгаларига топширди.
Байрам кечасида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари, “Ором” ва “Байрам” гуруҳи ўзининг чиройли куй ва қўшиқлари ҳамда рақслари билан томошабинларни хушнуд этди.