Ҳайдарали Усмонов (1960- 2015) шахсий кўргазмаси

kh_usmanov_01

18 ноябрь соат 16:00да Марказий кўргазмалар залида Ҳайдарали Усмоновнинг хотира кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. У ўзининг қисқа умри давомида сермаҳсул ижод қилиб, ўз асарлари билан санъат ихлосмадлари қалбида чуқур из қолдиришга эриша олган ижодкор эди. Ҳ. Усмонов 1960 йил Наманганда туғилган. 1974-1978 йилларда Тошкентдаги Республика махсус мусиқа ва рассомлик  санъати мактабида ўқиган. У ерда чизматасвир, рангтасвир ва композицияни ажойиб рассом Александр Перовдан ўрганган. 1978-1984 йилларда А. Островский номли Театр ва рассомчилик  институтида Раҳим Аҳмедов ва Неъмат Қўзибоев устахоналарида таҳсил олган. Continue reading “Ҳайдарали Усмонов (1960- 2015) шахсий кўргазмаси”