ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ “МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ, ШУНИНГДЕК, ТУРКИСТОН ЖАДИДЛИК ҲАРАКАТИ НАМОЯНДАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИГА ОИД ТАСВИРИЙ САНЪАТ АСАРЛАРИНИ ЯРАТИШ” БЎЙИЧА ИЖОДИЙ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

konkurs_djadidi_2025_uzb

ЭЪЛОН!

ҲУРМАТЛИ ИЖОДКОРЛАР!

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш  тўғрисида” 2024-йил 27-декабрдаги ПҚ–462-сон қарорида белгиланган тадбирлар доирасида

ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ “МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ, ШУНИНГДЕК, ТУРКИСТОН ЖАДИДЛИК ҲАРАКАТИ НАМОЯНДАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИГА ОИД ТАСВИРИЙ САНЪАТ АСАРЛАРИНИ ЯРАТИШ” БЎЙИЧА ИЖОДИЙ ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танлов натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгашини томонидан тасдиқланган  юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий санъат асарларини Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондига харид қилинади ва ҳомийлар томонидан тақдирланади.

Танловда иштирок этиш учун ариза бериш муддати: 2025-йил 1-июлгача.

Ишларни етказиб бериш муддати: 2025-йил 15-июлгача.

Кўргазма ўтказилиш вақти: 2025-йил 1 августдан – 10 августга қадар. 


Қўшимча маълумотларни Ўзбекистон Бадиий

академияси https://art-academy.uz/ ва

Бадиий кўргазмалар дирекцияси https://dhv-art.uz/

сайтларидан олинади.

Манзил: Тошкент ш. Ш.Рашидов кўчаси, 40-уй

Бадиий кўргазмалар дирекцияси

Тел: +998 71 256-51-46

e-mail: behbudiytanlov@gmail.com

Веб-сайт: www.art-academy.uz , www.dhv-art.uz


Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, Туркистон жадидлик

ҳаракати намояндаларининг фаолиятига оид тасвирий санъат асарларини

яратиш бўйича ижодий танлови

НИЗОМИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш  тўғрисида” 2024-йил 27-декабрдаги ПҚ–462-сон қарорида белгиланган тадбирлар доирасида.

  1. Асосий қоидалар
  • Taнлов ташкилотчилари – Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий кўргазмалар дирекцияси.
  • Taнловнинг асосий тадбирлари Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида ташкил этилади.
  1. Танловнинг мақсад ва вазифалари:
  • Миллий озодлик ҳаракатининг буюк намояндаси сифатида илм-фан, таълим ва тарбия, адабиёт ва санъат, матбуот соҳаларини ривожлантириш, жаҳондаги илғор тараққиёт ютуқларини ўзлаштириш орқали халқимизнинг онгу тафаккурини юксалтириш ҳамда ҳурриятга эришиш йўлида ўз ҳаётини бахш этган Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, Туркистон жадидлик ҳаракати намояндаларининг фаолиятни тасвирий санъат асарлари орқали кўрсатиб бериш.
  1. Танловнинг асосий шартлари:
  • Турли тасвирий санъат жанрлари орқали Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, Туркистон жадидлик ҳаракати намояндаларининг фаолиятини тасвирлаш. Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, Туркистон жадидлик ҳаракати намояндаларининг фаолиятини тасвирий санъат асарлари орқали кенг ёритиб бериш;
  • Тасвирий санъат соҳасидаги ижодкорларни қўллаб-қувватлаш;
  • Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, Туркистон жадидлик ҳаракати намояндаларининг фаолиятини тарғиб этиш ва ўрганиш орқали ёш авлодимиз интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, шу асосда уларни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш борасида ҳамда унинг бебаҳо меросини янада кенгроқ ўрганиш ва тарғиб этиш;
  • улуғ аждодларимизнинг бой маънавий-маданий меросини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш;
  • ёшлар онгида ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш;  
  1. Ўтказилиш жойи ва муддати:

Танлов қуйидаги жойда ўтказилади: Марказий кўргазмалар зали

Ўтказилиш вақти: 2025 йил, 1-10 август

  1. Танлов иштирокчилари
  • Танловда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, профессионал ижодкорлар ҳамда ёш ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.
  • Ижодий ишлар танлов мавзусига мос бўлиши ва мавзу мазмуни моҳирона очиб берилган бўлиши;
  • ижодий асарлар юқори профессионал даражада бажарилиши;
  • тақдим этилган барча ижодий асарлар белгиланган тартибда берилиши;
  • ҳар бир асар муаллифлик ишлари ҳисобланиши;
  • ишларнинг сони, ўлчамлари, яратилиш усуллари белгиланмайди;
  • ҳар бир ижодий иш экспозицияга тўлиқ тайёр бўлиши; (ижодий ишнинг орқа тарафидаги ёрлиғи, муаллифнинг тўлиқ исм-шарифи, техника, яратилган муддат, иш ҳажми, ўрнатиш учун монтаж усуллари ва бошқалар тақдим этилиши лозим).
  • Ижодий танлов ишларини баҳолаш мезонлари: ғоявий маънодорлик, яратувчанлик, ўзига хослик, композицион ечими ва бажариш маҳорати.
  • фақат ижобий жавоб олгач, ишлар танлов Ташкилий қўмитасига топширилиши мумкин;
  • Танлов Ташкилий қўмитаси танловга қўйиладиган ишларни танлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;

Танловда иштирок этиш учун ариза бериш муддати: 2025-йил 1-июлгача.

Ишларни етказиб бериш муддати: 2025-йил 15-июлгача.

Кўргазманинг очилиш вақти: 2025 йил 1 августдан – 10 августгача.

  1. Танлов ҳайъати

Ҳакамлар хайъати халқаро тажрибага эга Ўзбекистоннинг юқори малакали рассомларидан иборат. Ҳакамлар хайъати танлов талабларидан келиб чиқиб, муаллифларнинг асарларини танлаш мезонларини мустақил белгилайди.

  1. Танлов ғолибларини рағбатлантириш

Taнлов натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги экспертлар кенгаши томонидан тасдиқланган юксак бадиий қийматга эга асарлар Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондига харид қилинади ва танлов ҳомийларининг совғалари билан тақдирланади.

  1. Қўшимча маълумотлар
  • Танловда иштирок этиш учун ҳақ олинмайди;
  • Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг тегишли қарори билан энг юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий  санъат асарлари  саралаб олинади.
  • Танловда иштирок этиш – муаллифнинг асарларини суратга ва видео тасвирга олиш учун рухсат берганлигини автоматик равишда белгилайди.

– иштирокчи сўровномаси;

– ариза;

– ижодий иш номи;

– 6 х 9 рангли фото сурат;

– фуқаролик паспорти нусхаси;

– ижодий иш, экспонатларнинг электрон шаклда флеш-карталарда  тақдим этилиши лозим.

Танловда иштирок этиш учун берилган ариза (ижодий иш, экспонатлар) бир ҳафта ичида Ташкилий қўмита томонидан кўриб чиқилади ва дастлабки саралашдан ўтган ҳар бир ижодий иш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Экспонатлар, ижодий ишлар иловада келтирилган шаклдаги намунага мувофиқ аризалар, сўровнома ва ишларнинг рўйхати билан тақдим этилиши лозим. Аризанинг расмийлаштириш талабларига риоя этмаслик кузатилса, танлов материаллари кўриб чиқилмайди.

Ташкилий қўмита билан боғланиш:

Манзил: Тошкент ш. Ш.Рашидов кўчаси, 40-уй

Бадиий кўргазмалар дирекцияси

Тел: +998 71 256-51-46

e-mail: behbudiytanlov@gmail.com

Веб-сайт: www.art-academy.uz , www.dhv-art.uz