“БИР МАКОН БИР, ЙЎЛ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎЗБЕК-ХИТОЙ ГУМАНИТАР-ИЖОДИЙ МАЛАКА АЛМАШИНУВИ ВА ХАНЧЖОУ БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ РАССОМЛАРИ КЎРГАЗМАСИ”

china_artists_2018_bannerСтратегик ҳамкорлик доирасида ривожланиб бораётган Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар халқимизнинг тарихидаги янги саҳифаларни очмоқда. Икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш,икки томонлама маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида, 2018-йилнинг май ойида Ўзбекистон Бадиий академияси ва  Ханчжоу Бадиий академияси ўртасида имзоланган меморандум асосида Хитой рассомлари кўргазмаси ташкил этилмоқда. Кўгразмада намойиш қилинаётган асарлар, Ханчжоу Бадиий академиясидаги барча тасвирий санъат йўналишларини акс эттиради.

china_artists_2018_004Уларда Хитой халқиннг қадриятлари, урф-одатлари ва тарихи яққол ифодаланган. Мазкур асарларда икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқалари ҳам тасвирланган. Ишонамизки, ушбу тасвирлардаги самимий туйғулар давлатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамланиши ва халқларимизнинг бир-бирларини чуқурроқ англашлари учун хизмат қилади.

 

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс