7 октябрь 2016 йилда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида замонавий санъат кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик ва хорижлик 50 дан ортиқ рассомлар ўзларининг лойиҳаларини намойиш этадилар. Замонавий санъат кўргазмаси – contemporary art (актуал санъат) асарларини юқори даражадаги намойиши бўлиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ташкил этилган. Кўргазма учта экспозицион майдонда, яъни Марказий кўргазмалар зали, Тошкент фотосуратлар уйи ва Икуо Хираяма номли Халқаро маданият карвон-саройида бўлиб ўтади. Экспозицияда ҳар хил бадиий йўналишларни бириктириш асосида яратилган инсталляция, видеоарт, фото-арт, объектлар ва оригинал лойиҳалар сингари замонавий санъатнинг барча турлари ва услублари тақдим этилган. Continue reading “«ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ КЎРГАЗМАСИ»”
“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги, “Соғлом она ва бола йили” га бағишланган Республика бадиий кўргазмаси
Мамлакатимизнинг барча худудларида энг улуғ, энг азиз айёмни кутиб олиш ҳамда тантанали равишда нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Мазкур қутлуғ санага бағишланган ташкилий- амалий, маънавий- маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот -ташвиқот ишлари «Гўзал ва бетакроримсан,муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этиши кўзда тутилган. Тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят мураккаб шу билан бирга, шарафли йўлимизни, амалга оширган кенг кўламли ислоҳатларимиз самарасини, қўлга киритган улкан марра ва ютуқларимизни сарҳисоб қилиб олишни фурсати етди. Турли ижтимоий йўналишлар : иқтисодиёт, медицина, маданият ва санъат соҳаларида давлат даражасидаги кўплаб давлат дастурлари амалга ошириб келинмоқда. Continue reading ““Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги, “Соғлом она ва бола йили” га бағишланган Республика бадиий кўргазмаси”