
2025 йил 10 декабрь Марказий кўргазмалар залида Республика миқёсида ўтказилган “Навқирон Ўзбекистон – 2025” Республика ёшлар кўргазма–танловининг ёпилиши ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу кўргазмада 68 нафар ёш ижодкор иштирок этиб, республикамизнинг деярли барча ҳудудларидан юборилган 150 га яқин рангтасвир, графика, инсталляция ва видео-арт асарлари намойиш этилди.
Қувонарлиси, йил якунланиб бораётган бир пайтда ёшлар мазкур лойиҳага фаол муносабат билдириб, ўз ижодий салоҳиятининг энг ёрқин намуналарини тақдим этишди.
Барча танлаб олинган ишлар диққатга сазовор, бироқ танловнинг моҳияти — энг яхшиларни саралаб олишдир.
Кўргазма давомида асарларни қуйидаги ҳайъат аъзолари диққат билан кўриб чиқдилар:
— рангтасвирчи рассом, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Рахметов Собир Гафурович;
— график рассом, «Миниатюра ва китоб графикаси» кафедраси доценти, Ўзбекистон ва Россия рассомлар уюшмалари аъзоси Ли-Сафи Мария;
— рангтасвирчи рассом, рангтасвир шўъбаси раиси Иргашев Муртазо.
Ҳайъат аъзолари асарларни баҳолаш жараёнида мукофотлар сони камлик қилганини таъкидлаб, яна бир медални қўшдилар, номинациялар сонини ҳам кенгайтирдилар. Бу — ҳар бир ижодкорни рағбатлантириш истагининг ифодасидир.
«Фаол ижодий изланишлар ва ўзига хос ечим» номинацияси мукофотлари номинантлари
Диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланадилар:
- Дилшод Ваҳобов
- Эрик Кулманов
- Фазлиддин Турдиев
- Исомиддин Эшонқулов
- Надежда Пак
- Ўктам Исиргапов
- Серик Куттимуратов
Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар:
Театр безаги рангтасвир кафедраси талабалари ва битирувчилари
«T-SHIRT» лойиҳаси қатнашчилари:
- Рушана Алимова
- Анна Григорьянц
- Алиш Чушова
- Севинч Худайбердиева
- Сабина Шарипова
- Раъно Хайриддинова
- Файзуллоҳ Файзихонов
- Сарвиноз Бахтиёрова
- Самира Рахматуллаева
- Ирина Ким
- Лазизабону Шавкатова
- Лазизахон Абдусаттарова
- Шерзодбек Худойназаров
- Робия Бахтиёрова
Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар:
- Умида Дўстмуродова
- Ёқуб Бекназаров
- Кудрявцев Данила
Медаллар билан тақдирландилар:
Олтин медаль:
Қиёмов Зухриддин,
Кумуш медаллар:
Бобур Воҳобжанов,
Ксения Небогина
Бронза медали:
Гулжахон Муҳаммаджонова
“Навқирон Ўзбекистон – 2025” Республика ёшлар кўргазма–танлови ўз якунига етди. Ушбу лойиҳа келгусида янада бойиб, янада кўпроқ иқтидорли ва илғор ёшларни бирлаштиришига ишонамиз.