Орзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасидир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади.
Анъанага кўра Бадиий кўргазмалар Дирекцияси 8 март – халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Баҳор вернисажи» бадиий кўргазмасини тақдим қилмоқда. Унда Ўзбекистондаги аёл рассомларнинг 50 дан ортиқ рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик санъати асарлари ўрин эгаллади.
Мана юз йилдан ортиқ давр мобайнида мазкур байрамда аёлларни табассум ва гуллар билан табриклаш имконини бергани учун қадрлашади.
XXI асрда аёллар мустақил ижодкор, улар ўзларини замонавий ҳаётнинг деярли барча амалий соҳаларида, жумладан санъатда ҳам намоён этадилар.
Шу каби Марказий кўргазмалар залидаги вернисажда ҳам Ўзбекситондаги аёл рассомлар ижоди билан танишиш мумкин. Уларнинг асарларида ички энергия ва рангларга бой палитранинг туслари акс эттирилган Римма Гаглоева, Вера Нечаева, Искра Шин, Дилором Мамедова, Галина Ли, Татьяна Ли, Нодира Орипова, Мария Ли-Сафи ва Татьяна Фадеевалардир.
Белгиларнинг ўзига хос йўналишини шакл ва рангтасвир ранглари орқали излаётган ёш ва фаол ижодкорлар орасида Надежда Пак, Камила Измайлова ва Шоира Шодиеваларни алоҳида келтириб ўтиш мумкин.
Ўзбекистоннинг таниқли ва иқтидорли ҳайкалтароши – Людвига Нестерович асарлари ва Ирина Мухаммедшиналарнинг заргарлик буюмлари экспозициянинг безаги бўлиб хизмат қилмоқда. Тошнинг ҳар-хил турларидан яратилган пластиканинг майда шакллари томошабинни тош парчасида образни, унинг кайфияти ва ҳиссиётини очиб бера олганлиги билан ҳайратга солади.
Мазкур вернисаж АЁЛ ИЖОДКОРЛАРНИНГ чексиз фантазияларини, нозиклик, нафислик ва олиҳимматликларини сақлаган холда касбларининг қийинчиликларини енгиб ўтаётганликларини исботидир.