АНЪАНАВИЙ “НАВРЎЗ – 2020” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ

navruz_2020_bannerЯнгиланиш, яшариш фасли кириб келгач, миллий қадриятлар ва анъаналарни ўзида мужассам этадиган Наврўз байрами юртимизда доим кенг нишонланиб келинган. Шу ўринда Бадиий кўргазмалар дирекцияси ҳам анъанавий тарзда кўргазма ташкиллаштирган. Бу йил дунё миқёсидаги пандемия туфайли республикада Наврўз байрамининг нишонланиши тўхтатилган бўлсада, халқнинг тушкунликка тушмаслиги ва кайфиятини кўтариш мақсадида кўргазма ташкил этилди. 20 март, Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида “Наврўз-2020” кўргазмаси ўз фаолиятини бошлади. Continue reading “АНЪАНАВИЙ “НАВРЎЗ – 2020” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ”

Баҳор вернисажи

8_marta_2020_bannerОрзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасидир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади.

Анъанага кўра Бадиий кўргазмалар Дирекцияси 8 март – халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Баҳор вернисажи» бадиий кўргазмасини тақдим қилмоқда. Унда Ўзбекистондаги аёл рассомларнинг 50 дан ортиқ рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик санъати асарлари ўрин эгаллади. Continue reading “Баҳор вернисажи”