XXXIV анъанавий «РАССОМ ВА ТАБИАТ» кўргазмаси

khudojnik_i_priroda_2020_xxxiv_banner“… ижодкорлар гуруҳининг бирида қизиқ бир ғоя туғилади, унинг моҳияти шундан иборат эдики 50 йил аввал яъни 1935-1936 йилларда бир гуруҳ рассомлар томонидан босиб ўтилган йўлни такрорлаган ҳолда, қайта қурилаётган трансмагистрал шоссе бўйлаб сафарга чиқдилар. У унутилган карвон йўли бўлмиш  “Шоҳларнинг йўли” дан ўтар эди. Гуруҳ Усто-Мўмин, Рождественский, В. Кайдалов, В. Кедрин каби таниқли рассомларни ўз ичига олди. Бундан роппа-роса 50 йил ўтгач, В. Акудин, Р. Чориев, В. Паршин, В. Апухтин, Т. Қосимов ва Ю. Стрельниковдан иборат бир гуруҳ рассомлар бу йўлни босиб ўтишди. Кейинчалик Ю. Стрельников ўз тажрибасидан келиб чиқган ҳолда, бир оз янгиланган Исфар-Варух йўналиши бўйлаб ўша гуруҳни бошқариб борди. Учинчи йўналиш Чимёнга саёҳат эди.

Бу эса ўзига хос янги ижодий ғоялар илгари сурилган кўплаб манзаралар яратилишига замин бўлди.

ЭНГ МУҲИМИ – ОНА ЮРТ БЕТАКРОРЛИГИ ТАРАННУМ ЭТИЛГАН.

1985 йил кузида яна бир маҳобатли рангтасвир шўъбасининг ижодкорлар гуруҳи ташаббуси билан Оқтошга ПЛEНЕР сафари уюштирилади ва натижада “РАССОМ ВА ТАБИАТ” ҳисобот кўргазмаси ташкил этилади.                           (Я. П. Салпининкидининг “Рассом ва табиат. 1987” каталогининг кириш мақоласи).

otkritie_2020_0012020 йил 17 январь куни  Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида XXXIV анъанавий “Рассом ва табиат” кўргазмаси очилади. Бу рассомнинг табиатга бўлган чексиз муҳаббатидан дарак беради. Кўп йиллар давомида ташаббускор рассомлар ҳар йили ўлкамизнинг бепоён ҳудудларига сафар қилиб, табиатнинг гўзаллиги ва руҳини келажак авлодларга ўз асарларида гавдалантирадилар.

Ушбу кўргазмада 150 дан ортиқ рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик ва амалий санъат асарлари намойиш этилган бўлиб, 80 га яқин рассомлар иштирок этмоқда улардан Валерий Енин, Ҳаким Мирзааҳмедов, Хуршид Саттаров, Дилором Мамедова, Татьяна Ли, Ли – Сафи Мария. Ушбу кўргазманинг доимий иштирокчиси ҳайкалтарош Людвига Нестерович бўлиб, у тош сингари мураккаб материал орқали нафақат табиатнинг гўзаллигини, балки турли хил кимёвий ва биологик ҳодисалар таъсири остида материални ғайриоддий шаклларга айлантириш қобилиятини кўрсата олади. Ушбу вернисажда Делюс Мурсалимов ва Гуля Умарова томошабинларни график ишларнинг соддалиги ҳамда мураккаблиги билан хурсанд қилади.

 

Ушбу кўргазманинг асосий ғояси, биринчи навбатда, ТАБИАТнинг гўзаллиги, бойлиги ва кучини, унда РАССОМнинг ўрни мавжудлиги ва уйғунлигини намойиш этишдир.