Стратегик ҳамкорлик доирасида ривожланиб бораётган Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар халқимизнинг тарихидаги янги саҳифаларни очмоқда. Икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш,икки томонлама маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида, 2018-йилнинг май ойида Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ханчжоу Бадиий академияси ўртасида имзоланган меморандум асосида Хитой рассомлари кўргазмаси ташкил этилмоқда. Кўгразмада намойиш қилинаётган асарлар, Ханчжоу Бадиий академиясидаги барча тасвирий санъат йўналишларини акс эттиради.
Уларда Хитой халқиннг қадриятлари, урф-одатлари ва тарихи яққол ифодаланган. Мазкур асарларда икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқалари ҳам тасвирланган. Ишонамизки, ушбу тасвирлардаги самимий туйғулар давлатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамланиши ва халқларимизнинг бир-бирларини чуқурроқ англашлари учун хизмат қилади.