«Круг и…» ижодий гуруҳининг “Этюд” бадиий кўргазмаси

krugi_2018_001Марказий кўргазмалар залида 2018 йилнинг 8 июнь куни «Круг и…» ижодий гуруҳининг “Этюд” бадиий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу гуруҳ ўн бир йил давомида томошабинларни ўзларининг асарлари билан мафтун қилиб, ўзига хос экспериментал вернисажлари билан барчага завқ улашиб келмоқдалар. Ҳар бир янги кўргазма аниқ бир мақсадли мавзуга йўналтирилган – “Қарама-қаршиликлар”, “Акс”, “Ёруғлик” ва ҳ.к. Бу йилги кўргазмада асосий ўрин плэнердаги Этюдларга берилган, улар ҳар бир рассомнинг ижодий жараёнида асосий омил бўлиб хизмат қилади. Continue reading “«Круг и…» ижодий гуруҳининг “Этюд” бадиий кўргазмаси”

Маданият орқали дунёга. Ўзбекистон маданий мероси

den_muzeev_posterЎзбекистоннинг унчалик маълум бўлмаган нодир меъморий ёдгорликлари ва археологик объектлари.

2018 йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Халқаро музейлар кунига бағишланган “Маданият орқали дунёга. Ўзбекистон маданий мероси” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазмада Ўзбекистондаги таъмир қилинган ёки таъмирталаб ва сақлашга муҳтож бўлган меъморий объектлардан – Мирзо Хамдам мадрасаси, Хамдам  масжиди ва хонақоси яна кўплаб бошқа ёдгорликларнинг фотосуратлари намойиш қилинган. Continue reading “Маданият орқали дунёга. Ўзбекистон маданий мероси”

“Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаган “Бизнинг мерос туркумидан” ретроспектив ва шахсий кўргазмалар

den_pobedi_2018_0011945 йилнинг май ойида  Берлинда Германияни сўзсиз капитуляция қилиш акти имзоланди ва 9 май Ғалаба куни деб эълон қилинди. Бу кунни нафақат фронтдагилар, балки фронт ортида турганлар ҳам интиқлик билан кутган эдилар. Бу узоқ кутилган ва порлоқ кунни келишида ўзбек халқининг ҳам хиссаси катта. Эвакуация қилинган миллионлаб инсонлар болалар ва аёлларни Ўзбекистон аҳолиси ўзининг меҳмондўстлиги ва саҳийлиги билан, илиқ меҳри ила кутиб олганлар. Continue reading ““Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаган “Бизнинг мерос туркумидан” ретроспектив ва шахсий кўргазмалар”

АНЪАНАВИЙ “ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ ФЕСТИВАЛИ”

festival_banner_2018Жорий йилнинг 17-21 апрель кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳри  ва мамлакатимиз бўйлаб “2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”габағишланган анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” бўлиб ўтади.

Ҳар йили ўтказиладиган бу фестивал тарихи 2000 йиллардан бошланган. Рассомлар куни ва кейинчалик санъат ҳафталиги ғоясининг муаллифи  – рангтасвирчи рассом Журъат Рахмоновдир. Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси,  қатор вазирлик ва идоралар кўмагида ўтказиладиган ушбу акция халқаро миқёсдаги йирик масштабли лойиҳага айланди.

Continue reading “АНЪАНАВИЙ “ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ ФЕСТИВАЛИ””

Латвия Республикаси ташкил этилганлигининг 100-йиллигига бағишланган Латвиялик фоторассомларнинг бадиий кўргазмаси.

latvia_banner_2018

Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йилдан бошланиб, бугунги кунга келиб барқарор иқтисодий ва маданий алоқаларнинг мустаҳкаманишига эришилди. Бугунги кўргазма Латвия Республикаси мустақиллика эришганиниг 100-йиллигига бағишланган бўлиб, икки халқ ўртасидаги дўстликнинг яққол намунасидир. Continue reading “Латвия Республикаси ташкил этилганлигининг 100-йиллигига бағишланган Латвиялик фоторассомларнинг бадиий кўргазмаси.”

АНЪАНАВИЙ “НАВРЎЗ – 2018” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ

navruz_2018_001Наврўз байрами шарқ халқлари орасида бир неча минг йиллардан буён нишонланиб келинмоқда. Наврўз табиатнинг ўзидан келиб чиққан холда, куну -тун тенглашгандан сўнг, кунларнинг узайиши, табиатнинг уйғониш байрамидир. Аёзли қишдан сўнг кўкда қуёшнинг юз кўрсатиши, қирларда майса-гиёҳларнинг ниш уриб чиқиши халқимиз учун ҳақиқий байрамга айланган. Нав – Янги, рўз – кун, яъни Янги кун деб аталиши бежиз эмас.

Бу байрам, аввало, табиатнинг жонланиши, янгиланиши, Янги йил билан юртимизга гўзал баҳор фасли кириб келиб, ўзининг яшил сепини ёйиши билан бошланади. Continue reading “АНЪАНАВИЙ “НАВРЎЗ – 2018” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ”